Get Mystery Box with random crypto!

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари сони 15 фоиз | OYINA.UZ

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари сони 15 фоизга қисқартирилади

Президент давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг штат бирликларини қисқартириш ва тузилмасини мақбуллаштиришни назарда тутувчи қарорни имзолади.

2021 йил 1 майдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади ҳамда уларнинг янгиланган чекланган сони белгиланади.

Амалда:
мавжуд бошқарув ходимлари штат бирлиги сони - 43 969 та;
қисқартирилаётган штат бирликлари - 5 288 та;

Шундан:
давлат бюджети ҳисобидан мавжуд штат бирликлари сони - 39 925 та;
қисқартирилаётган штат бирликлари - 5 175 та.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан:
мавжуд штат бирлиги сони - 4 044 та;
қисқартирилаётган штат бирликлари - 113 та.

2021 йил 1 май ҳолатига бошқарув ходимлари штат бирлиги сони 38 681 та қолади.

Маълумот учун, вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари республика давлат бошқаруви органлари жумласига киради.

@oyinauz