Get Mystery Box with random crypto!

​​Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Ўзбекистонга келади 202 | OYINA.UZ

​​Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Ўзбекистонга келади

2021 йилнинг 5 апрель куни Ўзбекистонга Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Бўлажак учрашув ва музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон—Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг октябрида Абдулазиз Комилов ва Жавод Зариф Ўзбекистон ва Эрон ТИВлари ўртасидаги Ҳамкорлик дастурини имзолаган эди. 2018 йилнинг февралида Теҳронга амалга оширилган ташриф давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Эрон ТИВ раҳбари билан БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилганди.

@oyinauz