Get Mystery Box with random crypto!

Online Mahalla | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi onlinemahalla — Online Mahalla | Расмий канал O
Telegram kanalining logotibi onlinemahalla — Online Mahalla | Расмий канал
Kanal manzili: @onlinemahalla
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.09K
Kanalning ta’rifi

Расмий телеграм канали
Фикрингиз биз учун жуда ҳам муҳим:
📱 @realsoft_help
✉️ info@ online-mahalla.uz
🌐 online-mahalla.uz
☎️ 998 78 777 84 84
Youtube: https://urls.uz/eVbYmMt
Instagram: https://urls.uz/xhHa3Xt

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-05-18 08:44:12 Диққат!!!

Республика бўйича барча маҳаллаларга 6 ойлик, яъни йиллик лимитнинг 50 фоизигача тавсиянома бериш имконияти очилди.

Каналга уланиш
https://t.me/oilakreditofficial
5.5K views05:44
Ochish/sharhlash
2022-05-17 07:13:18 #Онлайн_Ахборотнома

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2022й. 252-сонли қарорига кўра «Онлайн Маҳалла» ахборот тизими ёрдамида қуйидаги йўналишларга субсидиялар ажратилади:

Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 30 бараваригача миқдорида;

Суғориш воситалари хирид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;

Уруғликлар ва кўчатлар сотиш учун - БҲМнинг 3 бараваригача миқдорида;

Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун - БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган ҳаражатларни қоплаш учун – ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;

“Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмасига аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича ҳаражатларни қоплаш учун камижа битта иш ўрин яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;
2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида баиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш ҳаражатларини қоплаш ҳаражатларини қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган миқдорида бир марталик;

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйҳатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида;

Ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали ҳаражатлари учун – аъзолик бадали миқдорида;

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйҳатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйҳатидан ўтказиш учун – сарфланадиган ҳаражатларни тўлашда бир марталик;

“Уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорида;

Шогирдларга – мустақил фаолият бошлаш учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун, шунингдек, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама ҳаражатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдоридан ошмайдиган қисмига;

Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган қуйидаги касб йўналишларида “Уста-шогирд” анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун – уч ой мобайнида ҳар бир шогирдга ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/onlinemahalla
18.7K viewsedited  04:13
Ochish/sharhlash
2022-05-17 07:10:13
#Видео_Йўриқнома

«Онлайн Маҳалла» ахборот тизими ёрдамида субсидия олиш учун ариза бериш тартиби.

— — —

Расмий канал маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт!

Каналга уланиш
https://t.me/onlinemahalla
34.7K views04:10
Ochish/sharhlash
2022-05-12 15:00:14 #Онлайн_Ахборотнома

Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори қабул қилинди.

Каналга уланиш
https://t.me/onlinemahalla
11.3K viewsedited  12:00
Ochish/sharhlash
2022-05-01 22:00:59
Ҳурматли юртдошлар!

Ҳар бирингизни узоқ кутилган муқаддас айём - Рамазон Ҳайити билан чин қалбимиздан табриклаймиз.

Барча ибодатларингиз, хайрли амалларингиз, ниятингиз ва сабр ила тутган мукаммал рўзангиз Аллоҳ томонидан қабул қилиниб, мукофотланиши насиб айласин.

Каналга уланиш
https://t.me/onlinemahalla
6.8K views19:00
Ochish/sharhlash
2022-04-22 12:27:01 #Онлайн_Ахборотнома

Вазирлар маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази тўғрисидаги намунавий низом;
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом;
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низом;
“Онлайн маҳалла” электрон платформасига маълумотлар базаси интеграция қилинадиган ҳамда ушбу интеграциялашган тизимдан реал вақт режимида фойдалана оладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати.

Каналга уланиш
https://t.me/onlinemahalla
8.0K viewsedited  09:27
Ochish/sharhlash
2022-04-19 15:01:20
#Онлайн_Ахборотнома

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Натижада ҳудудларда 47 мингта янги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилди, 8 мингта кичик саноат ва сервис лойиҳалари ишга туширилди, 2,5 мингта корхона қувватлари тикланди ва оширилди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта бундай катта рақамлар амалда бўлганини гапиряпмиз.

Маҳаллада тизим ва шароит яратганимиз
, албатта, қайси туман ва шаҳар раҳбарлари фидойи бўлиб ишлаган бўлса, натижа беряпти”, деди Президент.

Энг яхши натижа кўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш, ижобий натижага эришган 2 минг 943 нафар ҳоким ёрдамчиларига ташаккурнома юбориш топширилди. Ижобий натижа кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига муносиб номзодлар захираси экани кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланиш
https://t.me/onlinemahalla
7.0K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-04-15 15:13:05 #Онлайн_Ахборотнома

Республика вакиллари фаолиятини "Онлайн маҳалла" ахборот тизими томонидан энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш методикаси.

Каналга уланиш
https://t.me/onlinemahalla
7.4K views12:13
Ochish/sharhlash
2022-04-15 15:11:18 #Онлайн_Ахборотнома

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини "Онлайн маҳалла" ахборот тизими томонидан энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш методикаси.

Каналга уланиш
https://t.me/onlinemahalla
8.7K views12:11
Ochish/sharhlash
2022-04-11 12:04:45 #Онлайн_Ахборотнома

Ҳоким ёрдамчиси томонидан тақдим этилган далолатнома Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан бекор қилиниши ишга туширилди.

Далолатномани бекор қилиш (киритилган расмни ўзгартириш) юзасидан Агентликнинг ишонч телефонларига мурожаат қилиниши лозим.

Ишонч телефони: +998 (71) 238-69-77

Далолатномани тегишли тижорат банклари томонидан рад этиш тез орада йўлга қўйилади.

Каналга уланиш
https://t.me/onlinemahalla
29.8K viewsedited  09:04
Ochish/sharhlash