Get Mystery Box with random crypto!

#Онлайн_Ахборотнома Вазирлар маҳкамасининг 'Ўзбекистон Респу | Online Mahalla | Расмий канал

#Онлайн_Ахборотнома

Вазирлар маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази тўғрисидаги намунавий низом;
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом;
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низом;
“Онлайн маҳалла” электрон платформасига маълумотлар базаси интеграция қилинадиган ҳамда ушбу интеграциялашган тизимдан реал вақт режимида фойдалана оладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати.

Каналга уланиш
https://t.me/onlinemahalla