Get Mystery Box with random crypto!

........ Забонингиз ширин, Онам, сўзлайсиз майин, Дардларинги | Она хақида шеър

........

Забонингиз ширин, Онам, сўзлайсиз майин,
Дардларингизга ўзим дармон бўлайин,
Зинҳор, кўзларингиз намли кўрмайин,
Умримизнинг анвойи баҳори, Онам,
Кўнглимизнинг чароғон, мадори, Онам.

Шудринг каби беғубордир юрагингиз, пок,
Бардошингиз қаршисида тиз чўкади тоғ,
Юрагингиз чечак унган мисоли гулбоғ,
Савоб ишда, саховатда ҳимматли Онам,
Ҳар каломи, ҳар бир сўзи ҳикматли Онам!

Оиламиз қурғонига шамси сирожсиз,
Кўнгли кемтикларга доим ҳамдард, пешвозсиз,
Ҳар бир ўксик дилга яқин дўстсиз, сирдошсиз,
Бахтимизга соғ бўлинг, сурингиз даврон,
Борлигингиз бизга Бахт, жоним Онажон!

Сиз дунёда адоғи йўқ Муҳаббатсиз,
Вафо қасрин малоиги, Садоқатсиз,
Ёруғ манзил, дилбар сиймо, Ҳаловатсиз,
Бор меҳрингиз бошимизга нурдир Онам,
Қанча ардоқласам сизни камдир Онам!

Кўркам исм жисмингизга тушгандир мос,
Энг чиройли фазилатлар сизгадир хос,
Ҳатто сизга фаришталар қилар ҳавас,
Шукроналик забонидан тушмас, Онам,
Меҳри мунчоқ, садоқати олмос, Онам!



@ona_haqida_sher