Get Mystery Box with random crypto!

“Дельфин” аквапаркида мавсумга қизғин тадорик Ҳадемай мамлак | Olmaliq matbuoti

“Дельфин” аквапаркида мавсумга қизғин тадорик

Ҳадемай мамлакатимизга ёз фасли келиб, жазирма иссиқ кунлар бошланади. Одатда ёзнинг иссиқ кунларида муздек сув ҳавзасига эҳтиёж туғилади. Ижтимоий объектлар бошқармаси меҳнат жамоаси комбинат ишчи-ходимлари ва ҳамшаҳарларимиз учун қулайлик яратиш мақсадида айни кунларда “Дельфин” аквапаркини мавсумга тайёрлаш ишлари бошлаб юборилган.

Айни кунларда мазкур паркда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, тойиш тепалиги (горка) “Олмалиқметаллургқурилиш” трестининг альпинистлари томонидан бўялаяпти. Катталар учун мўлжалланган бассейн атрофидаги брусчаткалар таъмирланаяпти. 30дан ортиқ насос ва двигателлар ревизия қилинаяпти. Ҳудудда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, 300га яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди.

@Olmaliq_matbuoti