Get Mystery Box with random crypto!

Бугун блогер дўстимиз Олимжон Ҳайдаровнинг охирги суди бўлиши | Olimjon Haydarov

Бугун блогер дўстимиз Олимжон Ҳайдаровнинг охирги суди бўлиши кутилмоқда. Бу суднинг ҳукми, айни пайтда, Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ва давлат институтларининг танқидга тоқатлилиги устидан ҳам ҳукм бўлади. Олимжон хатолар қилган бўлиши мумкин.
*
Лекин, суд тизимимиз реал мустақил эмас, адвокатура реал тортишувга асосланмаган. Фуқаролик жамияти жуда заиф. Давлат ниҳоятда марказлашган ва қудратли. Мана шу фонда, Олимжонни айблаш – жуда онсон бўлади. Бу ҳукмни тафтиш қила оладиган на мустақил юристлар синфи, на ватандошлик жамияти йўқ.
*
Демак, ҳукмни, давлат ўз манфаатларини ўйлаб чиқариши керак. Яъни, бир томондан хато ва камчиликлар бўлса – унга муносабат билдириш, бошқа томондан, давлатнинг ташқи дунёдаги репутацияси ва ички легитимлигини ҳам, тарозини бир палласига қўйиши керак бўлади. Бугун, давлатнинг совуққонлик даражасини ҳам кўришимиз мумкин бўлади...

Kamoliddin Rabbimov