Get Mystery Box with random crypto!

Қўқон шаҳрида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун мат | Olimjon Haydarov

Қўқон шаҳрида оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжуманида Қўқон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Обиджон Жўраев, Фарғона вилояти қурилиш бошқармаси Қўқон шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими раҳбари Насимхон Ахмедов, Кадастр агентлиги шаҳар бўлими раҳбари Баркамол Эркабоев, Қўқон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Иродахон Мирзаева, шаҳар архитектура бўлими бош мутаҳасиси Хайрулло Комиловлар иштирок этишди.

Матбуот анжуманидан мақсад тармоқда тарқалган, шаҳардаги 27 ва 31-мактаблар ҳудудлари сотиб юборилгани ҳақидаги хабарларга муносабат берилиши экан.

Берилган маълумотларга кўра, мактабларнинг бирида бир неча йил аввал қозонхона қуриш учун ажратилган ер мақсадсиз фойдаланилгани сабабли мактабга қайтариш ишлари бошланган. Яна бир ҳудуд бошқа мактабга тадбиркор томонидан ет миқдорига тенг ҳудудга мос равишда вазирлик хатига асосан берилган экан.

Мен матбуот анжумани вақти ва мавзусидан 30 40 дақиқа аввал хабар топганим сабаб тайёргарлик кўролмадим. Ёнғин чиққан бозор ҳақида саволларим бор эди, афсуски шаҳар ҳокими қатнашмади. Лекин муҳими мулоқот бўлгани. Жамоатчилик ва ҳокимлик ўртасида мулоқот бўлгани муҳим қадам.

Матбуот анжумани ташкиллаган Ulugbek Norbaev акага ташаккур. Умид қиламиз келгусида ҳоким иштирокида ҳам матбуот анжумани ташкиллаб берилади. Тайёргарлик кўрмаганим ва муҳокама марказидаги мактаблар бўйича етарли маълумотларим бўлмагани сабабли саволларни асосан маҳаллий блогерлар - Комил Ахмедов , Jakhonbek Kamildjanov , Abdulloh Ziyo , Akmal Saidjonov ва Мулоқот ТВ мухбири сифатида Fayzullo Sultonov ташриф буюрган томонидан берилди.
Улар ҳолат ҳақида батафсил ёзишса, яхши бўларди.

@OlimjonHaydarov