Ростов» клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов трансфери борасида Италиянинг «Женоа» клуби билдирган янги таклифга рози бўлди, дея хабар бермоқда Россиянинг «Спорт Экспресс» нашри. Манбанинг ёзишича, «Ростов» клуби раҳбарияти даставвал италияликларнинг 8 миллион евролик таклифини рад этган. Кўп ўтмай, музокараларда Италия А Серияси клуби Элдор Шомуродов учун барча бонуслари билан қўшиб ҳисоблаганда нархни 9 миллион еврога кўтарган. Янгиланган таклифни эса «Ростов» клуби қабул қилган @olam_futbol