Get Mystery Box with random crypto!

   «Ростов» собиқ мураббийи: «Шомуродов учун Италия қизи | Top.uz







«Ростов» собиқ мураббийи: «Шомуродов учун Италия қизиқарли танлов, Англияда унга қийинроқ бўларди»

Сешанба, 29 Сентябр

4



«Ростов» клуби собиқ мураббийи Дмитрий Кириченко Элдор Шомуродовнинг «Женоа» сафига ўтиши ҳақида гапирди. 
«Бу Шомуродов учун олдинга ташланган қадам, эртами-кеч у шундай қилиши керак эди. Унинг трансфери «Ростов»нинг Европа лигасини тарк этгани билан боғлиқми ёки йўқ, аниқ билмайман, аммо бу ҳам Элдорни трансфер қилишга таъсир қилгани аниқ. Италия – Шомуродов учун қизиқарли танлов. Айтайлик, Англияда унга қийинроқ бўларди. Элдор – меҳнаткаш, тезкор, позицияни яхши танлайдиган ва голлар ура оладиган ҳужумчи. Голсиз серияга қарамай, у ўзини кўрсата олади. У ҳали ёш, Европада фаолият бошлаш учун эса Италия унга жуда мос келади.