Get Mystery Box with random crypto!

Ўша шум моддаларни ўзгартириб тўғри қилишган эди, уни тиклаб к | Nurulloh Muhammad Raufxon

Ўша шум моддаларни ўзгартириб тўғри қилишган эди, уни тиклаб катта хатога йўл қўйдик.

Бу ерда айб шошма-шошарликда! Ўзгартиришга шошилинди, ўзгартирмаслик қарори ҳам шошилиб чиқарилди!

Бир пайтлар халқдан маслаҳат олмай киритилган моддани яна маслаҳатсиз қўполларча ўзгартиришди ва яна маслаҳатсиз тиклаб қўйишди!

Бунақа масалалар узоқ ўрганилади, бир қарорга келинганидан кейин ҳам олдин жамоатчилик фикри шакллантирилади, сўнгра бир иш қилинади. Бизда тағин советчасига ҳал этмоқчи бўлишди: чўпон таёғини кўтариб битта ҳуштак чалса, сурув сўзсиз ўша ёққа қараб юриб кетаверади, деб ўйлашди. Аммо қўй ҳам онда-сонда маъраб юбориши хаёлларига келмади.

Аслида-ку, мустақилликнинг илк паллалари ўша моддани шу тарзда Конститутсияга киритганлар ҳам, бугун уни ўзгартирмоқчи бўлганлар ҳам ўша-ўша одамлар! Ўша-ўша каллалар, ўша-ўша онглар! Янги одам йўқ!

Фақат, бу гал олдинги хатоларини тузатмоқчи, айбларини ювмоқчи бўлишди, ўхшамади. Ўрислар айтмоқчи, яхшиликни исташган эди, натижа ҳар доимгидек бўлиб чиқди.

Яшанглар, шоввозлар! Пала-партиш, шошма-шошар ишларинг билан икки қавм орасига совуқчилик тушириб қўйишларингга сал қолди.