Get Mystery Box with random crypto!

#Нафсимга_ўгитлар Расмдаги нарса 1-рақамли душманимдир! Болали | Nurulloh Muhammad Raufxon

#Нафсимга_ўгитлар
Расмдаги нарса 1-рақамли душманимдир!
Болаликдан нафратим бор бунга.
Жуда ёмон кўраман ва қаерда кўрсам, жиним қўзийди! Бир дона ҳам қолдирмай қириб ташлагим келади!
Билиб-билмай олдимга қўйганлар қирғинбарот жанг натижасини кўриб, кўзи чиқиб кетади. Томоша қилиб турса керак-да.
Айрим мезбонлар жанг майдонида сочилиб ётган пўчоқларни олдингиздан тез-тез йиғиштириб туради. Ўзини хотиржам кўрсатади, "Жиҳодда бемалол давом этаверинг", деяётгандек худди. Аслида, асабийлашаётган бўлади, бир-икки марта йиғиштирсам, уялганидан жангни тўхтатар, деб умид қилади.
Қаёқда! Душман -- тўдаси ҳам, донаси ҳам душман! Аямай, таг-туги билан йўқ қилиниши керак! Шундай эмасми?!
Қўлингиз баланд келиб турганида, ғалабага яқин қолганида жангнинг қоқ белида майдонни ташлаб кетмайсиз-ку, тўғрими?!
Демоқчиманки... ) ) ) ) ) ) ) ) )