Get Mystery Box with random crypto!

Дунёда бир касб бор... Касблар онаси, Маърифат боғининг гул, д | Nurafshon

Дунёда бир касб бор... Касблар онаси,
Маърифат боғининг гул, дурдонаси,
Қалбни уйғотувчи таратар ифор,
Унда мужассам хуш ҳулқ таронаси.

Унга бегонадир манманлик, риё,
Меҳри зулматларга бахш этар зиё,
Моғорли диллар ранг олар мунаққаш,
У борки, қоқилмас бу кўҳна дунё.

Навоий бобо ҳам олган ундан дарс,
Жаҳонгирлар ундан икки дунё қарз,
У берган сабоқни ислоҳот этмоқ,
Қуръони каримда белгиланган фарз.

Турмуш тарзи оддий, бунда йўқ ҳеч сир,
Мол, давлат нафсига бўлмаган асир.
Охирги пулини сарфлар китобга,
У ҳеч қачон қурмас серҳашам қаср.

У куй яратади ҳаётбахш, мумтоз,
Қанот тақдим этар қилмоққа парвоз,
Қанча таъзим қилсанг яна шунча оз,
Бу касбнинг номидир - Муаллим, Устоз!...

Бугун байрамидир... Табриклаб дилдан,
Мадҳ этгум шаънини ҳеч қўймай тилдан.
Барибир ожизман таърифга, чунки,
Кўнгли яратилмиш райҳон, жамбилдан.


Ko'rish, Ko'chirish

Telegram.me/Shoxrux_Piskent