2023-01-12 21:55:47
Майли бўлаётган ҳамма ишларни четга суринглар. Совуқда вақтни умумли ўтказиш ҳақида гаплашамиз.
Совуқда табиийки кўпчилик уйда ўтиришга ҳаракат қилади. Бу албатта яхши чунки уйделар билан вақт ўтказасиз. Лекин кўпчилик барибир телефонига термулиб вақт ўтказади. Нимага? Чунки, айтиб ўтганимдек, ҳамма “ўтириб қолган”. Хўш, нима қилиб вақтимизни унумли ўтказсак бўлади? Албатта, китоб мутолаа қилиш орқали.
Лекин китоб ўқиш пайтида зерикиб йоки уйқу келиш холатлари хеч кимга сир эмас. Интернетда изласангиз ухлаб қолмаслик ва зерикмаслик учун жуда ҳам кўпгина “tip”лар топишингиз мумкин. Мен сизларга ўзимни “tip”ларим билан ортоқлашаман.
Уйқу келишини асосий сабаларидан бири бу хонада хаво айланмаслиги. Агар хонада хаво айланмаса инсон хонадаги барча хавони ичига тортиб “углекислый газ” қилиб чиқариб юборади ва натижада эснаш ундан кейин эса уйқу келади. Шу фактга асосланиб иккита лайфхак чиқаришимиз мумкин - 1) китоб ўқиётганда тез тез хаво алмаштириб туринг, 2) ухлагиз келса-ю ухлолмаётган бўлсез хаво алмашмаслигини таминланг.
Китоб ўқиётганда зерикиб қолишингизда эса кичик лекин кўп факторлар роль ўунайди. 1) Харакатсизлик. Ора орада озгина юриб туринг, ўтириб туринг бахонада қониз айланади. 2) Нотўғри тактикалар ишлатиш, мисол учун энг машхурларидан бири Помодоро усули. Бу хақида кейинги постда детально гаплашамиз. 3) Китоб ўқиш учун жуда ҳам кўп снэклар олиш. Снэклар кўп бўлса дардиз китоб ўқиш эмас нарса йеб-ичиш бўлади. 4) Китобдаги ранглар нотўғри танлангани. Оқ қора эмас сариқ қора нашрдаги китоблар кўзингизни оғритмайди. 5) Ўзингизни интерестлариздан келиб чиқган холда китоб танламагансиз.
П.С. Сиз қайси китобни ўқиш билан бандсиз?
18 views18:55