Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда “Назарбекда 10 тонналик бўлган арматура ю | NO COMMENT

Ижтимоий тармоқларда “Назарбекда 10 тонналик бўлган арматура юки бортида жентра ва лабо устига тушиб кетгани айтилмоқда” номли видео лавҳа юзасидан маълумот

2022 йил 24 февраль куни соат таҳминан 17:30ларда 1994 йилда туғилган, А.И бошқарувидаги “Зил” русумли юк транспорт воситаси Учтепа тумани, Кўкча дарвозаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, ТХАЙ кўчасига бурилиш вақтида бошқарувни йўқотиб ағдарилган, натижада “Зил” автомашинага ортилган қурилиш моллари йўл четида тўхтаб турган “Лабо” ҳамда “Матиз” автомашиналарига шикаст етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зил автомашина ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Йўл ҳаракати иштирокчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини тавсия қиламиз.