Get Mystery Box with random crypto!

ВАДИМ АБРАМОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ! Озарбайжонда туғилиб ўсган, ле | "NEFTCHI" PFK

ВАДИМ АБРАМОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Озарбайжонда туғилиб ўсган, лекин Ўзбекистонга чексиз муҳаббат ва ажойиб маҳорати туфайли ўзбек футболининг фаҳри, ишқибозларнинг севимли устозига айланган Вадим Абрамовни табриклаймиз. Вадим Карленович бугун 58 ёшини қаршиламоқда.

Фарғоналик футбол мухлисларининг сизга нисбатан бўлган меҳри ва иззат-ҳурмати жуда чексиз.Чунки, бир вақтлар "Нефтчи"нинг кетма-кет Ўзбекистон чемпионатининг ғолиби бўлишига,жамоадан мамлакатимизнинг таниқли футболчилари етишиб чиқишига муносиб ҳисса қўшгансиз.

Фурсатдан фойдаланиб, "Нефтчи" футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва кўп минг сонли мухлислари номидан Вадим Абрамовни таваллуд айёмлари билан қизғин табриклаб, Ўзбекистон футболининг Осиё қитъаси ва жаҳон миқёсидаги салоҳияти ҳамда обрў-эътиборини кўтариш йўлидаги олижаноб фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Умрингиз узоқ,спортдаги омадингиз ҳамиша юксак бўлсин.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, ҳурматли Вадим Карленович!

"Нефтчи" матбуот хизмати