Get Mystery Box with random crypto!

"NEFTCHI" PFK

Telegram kanalining logotibi neftchi_ferghana — "NEFTCHI" PFK N
Telegram kanalining logotibi neftchi_ferghana — "NEFTCHI" PFK
Kanal manzili: @neftchi_ferghana
Toifalar: Sport
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 224
Kanalning ta’rifi

Фарғонанинг "Нефтчи" футбол клуби расмий телеграм канали

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2021-07-09 21:49:20 Водий футболи | Расмий
Водий футболи ва Ўзбек Футболи доирасидаги янгиликлар
https://t.me/vodiy_futboli
2.0K views18:49
Ochish/sharhlash
2020-09-09 21:20:50 "Нефтчи" жамоамиз Телеграм канали янги манзилда фаолиятини давом эттиради. Барча футбол мухлисларига улашинг

http://t.me/pfcneftchi_uz
7.7K views18:20
Ochish/sharhlash
2020-08-15 10:13:44 "Нефтчи" жамоамиз Телеграм канали янги манзилда фаолиятини давом эттиради. Барча футбол мухлисларига улашинг

http://t.me/pfcneftchi_uz
9.9K viewsedited  07:13
Ochish/sharhlash
2020-08-14 14:25:29 Жамоамиздаги сўнгги янгиликлар

Хабарингиз бор, 2018 йилда жамоамизга келиб қўшилган легионерлардан бири Вячеслав Сушкин кўп ўтмай жамоани тарк этган ва ФИФАга даво аризаси билан чиққан. Узоқ давом этган бу можаро натижасида ФИФА "Нефтчи"га нисбатан ўзининг қарорини чиқарган. Қарорга асосан "Нефтчи" ФК ни В.Сушкин олдидаги қарзларини тўлалигича бартараф этмагунча навбатдаги учта трансфер ойнасида қатнашиш ҳуқуқидан махрум этган. Лекин жамоамиз хомийлари ва рахбариятининг самараси ўлароқ бу муаммо ижобий ҳал этилди. Вячеслав Сушкинга белгиланган маблағ миқдори тўлалигича хисоб-китоб қилинди ва унинг олдидаги қарздорлик масаласи ҳал бўлди. Ўз навбатида, Вячеслав Сушкин "Нефтчи" ФКга ҳеч қандай эътирози йўқлиги борасида расмий хат билан чиққан.

Карантин сабабли мамлакатимизда барча футбол мусобақалари тўхтатилганлиги боис, Про лига жамоалари ҳам тайёргарликни давом эттиришмоқда. Шу жумладан, "Нефтчи" жамоамиз ҳам чемпионат рестартига тайёргарликни ўз қароргоҳларида қизғин давом эттирмоқдалар. Трансфер ойнаси очилиши билан "Қўқон-1912" да ижара асосида ўйнаган футболчимиз Шодиёр Хожиматов қадрдон жамоасига қайтиб, машғулотларда қатнашмоқда. Собиқ моҳир ўйинчимиз Павел Смоляченко ҳам хужжатлари охиригача расмийлаштирилди ва у ҳам жамоа билан бирга тайёргарлик олиб бормоқда. Айтиб ўтиш жоизки, жамоа кўригида яна бир қатор иқтидорли футболчилар иштирок этишмоқда. Улар орасида "Бунёдкор" U-18 ёшлар жамоаси ҳамда Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг вакили Жалолиддин Садиков ҳам бор. Ундан ташқари жамоамиз яна бир нечта футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Бу хақда кейинроқ маълумот бериб борамиз.

"Нефтчи" матбуот хизмати
6.6K viewsedited  11:25
Ochish/sharhlash
2020-08-09 08:10:35
РАВШАН ЭРМАТОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 43 ёшга тўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, "Нефтчи" футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва барча мухлислари номидан Равшан Эрматовни таваллуд айёми билан чин дилдан муборакбод этамиз. Ҳамиша мустаҳкам соғлик, куч-қудрат, оилавий бахт ва омад доимий ҳамрохингизга айлансин. Мамлакатимиз спорти,шу жумладан ўзбек футболини ривожлантириш ҳамда тарғиб қилиш йўлидаги фаолиятингизда яқинларингиз мададкор бўлсин.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин,. Равшан Сайфиддинович!

"Нефтчи" матбуот хизмати
4.9K viewsedited  05:10
Ochish/sharhlash
2020-08-05 15:49:37
ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Бугун "Нефтчи" футбол клубининг иқтидорли ёш ҳимоячиси Илҳомжон Ваҳобовнинг туғилган куни. Илҳомжон 21 ёшга тўлди.

Шу муносабат билан "Нефтчи" ФК раҳбарияти, мураббийлар штаби,футболчилар ва мухлислари номидан Илҳомжонни таваллуд айёми билан самимий қутлаб,унга сиҳат-саломатлик,тинчлик-омонлик ва футболчилик фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Илҳомжон!

"Нефтчи" матбуот хизмати
4.1K viewsedited  12:49
Ochish/sharhlash
2020-08-05 10:15:36
ВАДИМ АБРАМОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Озарбайжонда туғилиб ўсган, лекин Ўзбекистонга чексиз муҳаббат ва ажойиб маҳорати туфайли ўзбек футболининг фаҳри, ишқибозларнинг севимли устозига айланган Вадим Абрамовни табриклаймиз. Вадим Карленович бугун 58 ёшини қаршиламоқда.

Фарғоналик футбол мухлисларининг сизга нисбатан бўлган меҳри ва иззат-ҳурмати жуда чексиз.Чунки, бир вақтлар "Нефтчи"нинг кетма-кет Ўзбекистон чемпионатининг ғолиби бўлишига,жамоадан мамлакатимизнинг таниқли футболчилари етишиб чиқишига муносиб ҳисса қўшгансиз.

Фурсатдан фойдаланиб, "Нефтчи" футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва кўп минг сонли мухлислари номидан Вадим Абрамовни таваллуд айёмлари билан қизғин табриклаб, Ўзбекистон футболининг Осиё қитъаси ва жаҳон миқёсидаги салоҳияти ҳамда обрў-эътиборини кўтариш йўлидаги олижаноб фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Умрингиз узоқ,спортдаги омадингиз ҳамиша юксак бўлсин.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, ҳурматли Вадим Карленович!

"Нефтчи" матбуот хизмати
3.5K viewsedited  07:15
Ochish/sharhlash
2020-07-31 04:42:55
ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ!

"Нефтчи" футбол клуби азиз ва муҳтарам юртдошларимизни шукроналик,меҳр-оқибат ва саховат айёми саналмиш -- ҚУРБОН ҲАЙИТИ билан чин дилдан самимий муборакбод этади.

Бу саодатли дамларда ватандошларимиз Яратгандан юртимизга тинчлик-хотиржамлик,халқимизга эса бугунги бало-офатлардан тезроқ қутилиб, осуда ва фаровон ҳаёт кечиришларини сўраб дуо қилмоқдалар.

Дуогўй халқимизнинг мана шундай фазилатли кунларда элу юртимиз ҳақида қилган эзгу ният ва тилаклари ижобат бўлиб, азиз диёримизни ҳамиша ўз паноҳида асрашини тилаймиз.

Хонадонларингизни файзу-барака ва осойишталик тарк этмасин,олижаноб ва бағрикенг халқимиз доимо омон бўлсин.

Эзгу интилиш ва ишларимизда Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!

"Нефтчи" матбуот хизмати
3.2K viewsedited  01:42
Ochish/sharhlash
2020-07-29 12:23:45
#Тарихий_ўйинлар

Олий лига 2012

"Нефтчи" - "Бухоро" 3:1

Гол:
Анвар Бердиев 2 та, Мансур Саидов - Вохид Шодиев

"Нефтчи" ФК матбуот хизмати
3.1K views09:23
Ochish/sharhlash
2020-07-29 10:45:47

3.0K views07:45
Ochish/sharhlash