Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Про лиганинг 3-туридан ўрин олган 'Оқ-тепа'-' Нефтчи ' ( | "NEFTCHI" PFK

Бугун Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Оқ-тепа"-" Нефтчи " (1:1) беллашуви якунига етгач, фарғоналиклар мураббийи Абдусамад Дурманов ўз фикрларини билдириб ўтди.

-- Ўйинни кўрдинглар, кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. Аммо, тўп дарвозага кирмади. Футбол шунақаки, яратилган яримта имкониятдан ҳам унумли фойдаланиш керак. Бу жабҳада ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмади.У ҳимоячи ёки ҳужумчи бўлишидан қатъий назар доимо ўз устида ишлаши лозим. Якунда дуранг қайд этган бўлсакда, умуман олганда яхши ўйин бўлди.
Дилёрбек Ирматовнинг жароҳати туфайли бугун унга дам бердик. Умид қиламизки, кейинги учрашувга қадар сафимизга қайтади. Жамоамиздаги барча ўйинчиларга ишонч билдиришга ҳаракат қиляпмиз.
Про лигани телевидение орқали трансляция қилиниши қувонарли ҳолат. Бу жараён футболимизнинг бир бўлагидир. Бунинг устига карантин сабабли мухлислар стадионга киритилмаётир. Шу тариқа, ишқибозлар ҳам Про лигани телеэкран орқали томоша қилиб боришса мақсадга мувофиқ бўларди. Суперлигага чиқишга эса имкониятларимиз етади.