Get Mystery Box with random crypto!

Nasihat.uz

Telegram kanalining logotibi nasihatuz — Nasihat.uz N
Telegram kanalining logotibi nasihatuz — Nasihat.uz
Kanal manzili: @nasihatuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.52K
Kanalning ta’rifi

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали.
Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли
Диний саволлар учун:
@SavollarMuslimUzBot
Тел: (78) 150-33-44
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@nasihatuzadminbot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2021-02-13 16:00:26
#Фойдали_дуолар

ҲОЖАТХОНАГА КИРАЙОТГАНДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кираётганларида:
"Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис" дуосини ўқир едилар".

Маъноси: Ей Роббим, еркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.

Дуога қўл очинг

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.4K views13:00
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:14:05
ШУБҲАЛИ ТАОМ

Мусулмон кишига бирор таом тақдим қилинса, ҳадя берилса ёки у бирор нарсани сотиб олмоқчи бўлса, у нарсанинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўраб-суруштириб олсин. Чунки бундоқ нарсалар вазиятга қараб гоҳида вожиб, гоҳида ҳаром, гоҳида мандуб ва гоҳида макруҳ бўлади, дейдилар уламоларимиз.

1. Молнинг эгаси ҳаромхўрлиги билан машҳур бўлса ёки молининг кўпи ҳаромлиги маълум бўлса, сўраб-суруштириб, ҳаромхўрнинг ҳалол моли ва кўп ҳаром аралашган молнинг ҳалол қисмидан муомала қилиш вожиб бўлади.

2. Ҳаромхўрлиги маълум бўлмаган, ўзида ҳаромхўрлик белгиси, аломати ҳам бўлмаган кишининг молини сўраб-суруштириб, тафтиш қилиш эса, беайб мусулмон кишидан ҳаромхўр¬ликда шуб¬ҳаланиш бўлгани учун ҳаром бўлади.

3. Мол эгасининг ҳаромхўрлиги маълум бўлмаса, аммо унда ҳаромхўрликнинг аломатлари бўлса, у билан муомала қилиш жоиз, аммо тарк этса, афзал.

Демак, сўраб-суруштириш шубҳага боғлиқ.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.3K views12:14
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:06:05
#Видео

ҚУРЪОНДA КЕЛГAН АЁЛЛАР ҚИССAЛАРИ

#Мултсериал
Фиръавннинг аёли 2-қисм

Манба:islom.uz

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.2K views11:06
Ochish/sharhlash
2021-02-13 13:20:13 40 ФАРЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Исломда 5 фарз бор.
Иймонда 7 фарз бор.
Намозда 12 фарз бор.
Таҳоратда 4 фарз бор.
Таяммумда 4 фарз бор.
Ғуслда 3 фарз бор.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Нифосда 1 фарз бор.
Илм излашда 1 фарз бор.

Исломдаги 5 фарз:
1.Иймон;
2.Намоз;
3.Рўза;
4.Закот;
5.Ҳаж.

Иймондаги 7 фарз:
1.Аллоҳ Таолога иймон келтириш;
2.Фаришталарга иймон келтириш;
3.Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4.Пайғамбарларига иймон келтириш;
5.Қиёмат кунига иймон келтириш;
6.Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш;
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.

Намоздаги 12 фарз.
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2.Жойи пок бўлиши;
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4.Қиблани топиши;
5.Ният;
6.Ўз вақтида ўқиш.

Намознинг ичидаги 6 фарз:
1.Такбири таҳрима (Дунё ишларини ҳаром қилиб, охират ишларини ҳалол қилувчи такбир. "Аллоҳу Акбар" деб намозга кирилади);
2.Қиёмда туриш;
3.Қироат қилиш;
4.Руку;
5.Сажда;
6.Қаъдаи охир (Аттаҳиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз:
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3.Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4.Икки оёқнинг тўпиқлари билан бир борадан ювиш.

Таяммумнинг 4 фарзи:
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар);
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масҳ тортиш;
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масҳ тортиш.

Ғуслдаги 3 фарз:
1.Оғизга сув олиб ювиш;
2.Бурунга сув олиб ювиш;
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш.

Амру маъруфда 1 фарз бор.
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.

Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб, бошқаларни ҳам қайтариш.

Ҳайзда 1 фарз бор.
Ҳайз хукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр ҳайз кўрмаса, намоз ўқийверади).
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашда 1 фарз бор.
Илм излаш, ўқиш фарз.


Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.5K views10:20
Ochish/sharhlash
2021-02-13 12:03:06
#Видео

МУТАКАББИРЛИК

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.3K views09:03
Ochish/sharhlash
2021-02-13 11:41:23 Шу ҳадислар саҳиҳми Ахир шанба куни яҳудийларнинг муқаддас кунику?

#Савол
Ассалааму алайкум ва роҳматуллааҳи ва баарокатуҳ  Ҳожат намози.  Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Ке-йин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).  Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз (а.с.): “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.  Шу ҳадислар саҳиҳми Ахир шанба куни яҳудийларнинг муқаддас кунику

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Кунларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолоники.

ЎМИ фатво ҳайъати.
Savollar.muslim.uz

Яқинларингизга ҳам улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.4K views08:41
Ochish/sharhlash
2021-02-13 09:21:05
Эри билан айтишмасдан, у ғазабланганда чидайдиган, гапига гап қайтариб баҳслашмайдиган аёл эри ва унинг оиласига Аллоҳ томонидан туҳфа этилган ризқдир.

arabicuz

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.6K views06:21
Ochish/sharhlash
2021-02-13 08:28:05 Қиёматда кийилмаган кийимлар ишлатилмаган идишлар учун жавоб берамизми?

#Савол:
Биз Қиёматда кийилмаган кийимлар ,ишлатилмаган идишлар учун жавоб берамизми?

Жавоб:
Жавоб берамиз.

ЎМИ фатво ҳайъати.
Savollar.muslim.uz

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.7K views05:28
Ochish/sharhlash
2021-02-13 07:55:36
Никоҳ ҳақида

Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Aёл киши 4 сaбaбдан бири учун никоҳланaди:
• Бoйлиги
• Нaсaби
• Ҳусни ва
• Дини учун
Шундaй экaн, сeн диндoригa уйлaнишгa ҳaрaкaт қил, қўлинг тупроққа тўлгур (яъни, барака топгур)” -
дeдилaр.

Муттафақун алайҳи

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
1.8K views04:55
Ochish/sharhlash
2021-02-13 06:00:19
Ҳар доим ўлимни эслаб турайлик. Бугун кечгача нима бўлишини билмайман. Орзуйим Аллоҳдан ҳеч қачон узоқлашмайлик. Бошқа нима бўлса ҳаммасига розиман.

Хожа Муҳаммад Имканагий қуддиса сирраҳу

"Ҳадиқатул авлиё"

@nasihatuz
1.8K views03:00
Ochish/sharhlash