Get Mystery Box with random crypto!

Nasihat.uz

Telegram kanalining logotibi nasihatuz — Nasihat.uz N
Telegram kanalining logotibi nasihatuz — Nasihat.uz
Kanal manzili: @nasihatuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.52K
Kanalning ta’rifi

Тошкент шаҳар “АҲМАДЖОН ҚОРИ” жоме масжиди www.nasihat.uz расмий веб сайти телеграм канали.
Имом-хатиб: Эргашев Мухаммадий Туҳфатулла ўғли
Диний саволлар учун:
@SavollarMuslimUzBot
Тел: (78) 150-33-44
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@nasihatuzadminbot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-08-26 08:39:51 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ

Бугун, 26 август куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги масжидларга ташриф буюриб Жума ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

“Абу Сахий” масжидига:
Жумага Ҳомиджон домла Ишматбеков;
Хуфтонга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;

“Катта Қозиробод” масжидига:
Жумага Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов;
Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

“Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф”
масжидига:
Хуфтонга Ҳасан домла Қодиров;

“Муҳсинхонтўра” масжидига:
Хуфтонга Бахтиёр домла Сатторов;

“Чоштепа” масжидига:
Жумага Бахтиёр домла Сатторов;;
Хуфтонга Зиёвуддин домла Мирсодиқов;

“Носирхон” масжидига:
Жумага Қосимжон домла Каримов;
Хуфтонга Ҳасанхон қори Абдумажитовлар ташриф буюрадилар.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@nasihatuz
1.6K views05:39
Ochish/sharhlash
2022-08-26 07:55:44
Шақиқи Балхий қуддиса сирруҳу айтадилар:
Бешта нарсани қидириб, бешта жойдан топдик:

1. Ризқ баракасини зуҳо намозида;

2. Қабр чироғини таҳажжуд намозида;

3. Мункар Накир саволларига жавобни Қуръони каримни ўқишликда;

4. Сирот кўпригидан енгил ўтишни рўза ва садақада;

5. Аршнинг соясида бўлишни Аллоҳни зикр этишда.


«Сирлар хазинаси» рисоласи

@nasihatuz
2.6K views04:55
Ochish/sharhlash
2022-08-25 23:11:02
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума кунингиз муборак бўлсин!

@nasihatuz
9.3K views20:11
Ochish/sharhlash
2022-08-25 23:11:02
Жума муборак!

Яқинларингизга ҳам улашинг
!
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
2.2K views20:11
Ochish/sharhlash
2022-08-25 23:11:02
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Аллоҳим, Жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан.

Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

@nasihatuz
9.0K views20:11
Ochish/sharhlash
2022-08-25 21:00:10
#Намоз_вақтлари
26 август жума куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 04:19
Қуёш - 05:43
Пешин - 12:30
Аср - 17:09
Шом - 19:08
Хуфтон - 20:30

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
1.9K views18:00
Ochish/sharhlash
2022-08-25 16:00:09 #АНБИЁЛАР_ҚИССАСИ

НУБУВВАТ ВА РИСОЛАТНИНГ МАЪНОСИ

Ҳозирда араб тилидан бошқа тилларда арабий «нубувват» ва «рисолат» сўзларининг ўрнига бир сўз, яъни «пайғамбарлик» деган сўз ишлатиладиган бўлиб қолган. «Набий» ҳам «пайғамбар» дейилаверади, «Расул» ҳам «пайғамбар» дейилаверади. Аслида Аллоҳ таола Қуръони Карим учун ихтиёр қилган араб тилидаги бу икки сўзнинг ўзига хос дақиқ маънолари бор.

«Нубувват» луғатда «наба» - «муҳим хабар бериш» ва «нубу» - «юқорилаш» деган маъноларни билдиради.

Нубувват
Аллоҳ таолаодан бўлган хабарнинг У зот Ўзи бандалари ичидан танлаб олган шахсга ваҳий йўли билан етишидир.

«Рисолат» эса луғатда бир нарсани лутф ила юборилишига ишлатилади. Арабларда бировга юборилга мактуб ҳам, биров томонидан юборилган элчи ҳам «расул» дейилади. Шундан келиб чиқиб, Аллоҳ таоло юборган муайян диний таълимотлар тўплами «рисолат» дейилади. Уни одамларга ўргатиш амр қилинган элчи «расул» дейилади.

Юқорида зикр этилган маънолардан «Набий» ва «Расул» орасида фарқ борлиги келиб чиқади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEAeDNv4kOODvAkBwg
2.3K viewsedited  13:00
Ochish/sharhlash
2022-08-25 14:33:23
ҚУРЪОН ЎҚИШНИ ТАРК ҚИЛМАНГ

«Қуръонни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлар»
(Бақара сураси, 121-оят) тоифасидан бўлмадингизми, лоақал

«(Ўзингизни қийнамай, Қуръондан) муяссар бўлганича ўқийверинглар» (Муззаммил сураси, 20 оят) тоифасидан бўлинг!

Унинг ҳам, бунинг ҳам имкони бўлмаса,
«Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутинглар ва жим туринглар» (Аъроф сураси, 204 оят) тоифасидан бўлинг!

@nasihatuz
1.8K views11:33
Ochish/sharhlash
2021-02-13 20:00:26
#Намоз_вақтлари
14 феврал якшанба куни тақвими
Тошкент шаҳри учун

Тонг - 06:02
Қуёш - 07:19
Пешин - 12:42
Аср - 16:13
Шом - 17:57
Хуфтон - 19:12

Тошкентдан аввал: Қўқон (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Андижон (-12).

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (+6), Гулистон (+2), Денов (+6), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Қарши (+14), Каттақўрғон (+12), Нурота (+14), Навоий (+16), Бухоро (+19), Хива (+36).

@nasihatuz
671 views17:00
Ochish/sharhlash
2021-02-13 17:13:08
МУОМАЛА ЎЗГАРИБ ҚОЛСА, ...

Сизга нисбатан бирор кимсанинг муомаласи ўзгариб қолса, хафа бўлманг. Эҳтимол, бировнинг ролини ўйнаб юриш уни қийнаб қўйгани сабабли, асл шахсиятига қайтган бўлиши мумкин.

“Ҳикматлар чашмаси”дан
@nasihatuz
1.3K views14:13
Ochish/sharhlash