Get Mystery Box with random crypto!

НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ✔️

Telegram kanalining logotibi namozdarsliklari — НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ✔️
Kanaldagi mavzular:
Мулоҳаза
Маълумот
Kanal manzili: @namozdarsliklari
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.08K
Kanalning ta’rifi

СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКУН.
Instagram : https://instagram.com/NamozDarsliklari
Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim
💸РЕКЛАМА @Saxiy_Sodiqjon

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-05-22 17:21:54 ​​#Бенамозлар_ҳақида

Намоз ўқимайдиганлар ҳақида «Қуррат ул-ъуюн» китобида мазкур бир ҳадиси шарифда марҳамат қилинади:

«Ҳеч қандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллоҳ таоло ўн бешта мусибат беради. Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси вафот этаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.

Бу дунёда бериладиган олтита мусибат:

1. Бенамознинг умрида барака бўлмайди.
2. Аллоҳнинг суйган бандаларида бўладиган кўркамлик, гўзаллик, севимлилик ва малоҳат уни тарк этади.
3. Ҳеч қандай яхшилигига савоб берилмайди (Бу ҳадиси шарифдан шу маълум бўладики, фарзларни ўз вақтида адо этмаганларнинг суннатлари ҳам қабул бўлмайди. Яъни суннатларига ҳам савоб берилмайди).
4. Дуолари қабул бўлмайди.
5. Уни ҳеч ким ёқтирмайди ва севмайди.
6. Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор қилмайди.

Вафот этаётганда тортадиган мусибатлари:

1. Залил, хақир ва расво ҳолатда жон топширади.
2. Очлик изтиробида ўлади.
3. Тўйиб сув ичса ҳам, чанқоқлик азобида жон беради.

Қабрда чекадиган мусибатлари:

1. Қабр уни шундай сиқадики, суяклари бир-бирига ботиб кетади.
2. Қабри оташга тўлиб, кечаю-кундуз уни ўртайди.
3. Аллоҳ таоло унинг қабрига дунё илонларига ўхшамайдиган улкан бир илон юборади. Ўша илон уни ҳар куни намоз вақтларида чақиб, абгор қилади. Бир зум ҳам тарк этмайди.

Қиёматда бошига келадиган мусибатлари:

1. Жаҳаннамга судрайдиган азоб малаклари унинг ёнидан айрилмайди.
2. Аллоҳ таоло уни ғазабнок ҳолда кутиб олади.
3. Ҳисоби жуда қийин кечиб, оқибатда жаҳаннамга ташланади.»

Ҳасан Басрий ҳазратлари: «Бу дунёда сен учун энг муҳими намоз бўлмаса, у ҳолда нима муҳим?», деган эканлар.

Намозимизга ҳушёр бўлайлик, азиз биродарлар!

@NamozDarsliklari
6.8K views14:21
Ochish/sharhlash
2024-05-21 19:28:44 ​​#Мулохаза

Қанча гуноҳингиз бор?
- 1000 ?
- 10000?
- 100000?
- 10000000?
- Ёки чексизми?


Роббингизни ушбу оятига қулоқ тутинг-а! :

«Эй, ўзларини нафсларига (маъсиятлар билан) исрофгарчилик қилган бандаларим! Раҳматимдан ноумид бўлманг. Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни кечирур. Албатта, У кечиримли, раҳимдил Зотдир»

(Зумар сураси, 53 - оят)

Ва яна ҳадис Қудсийда айтади:

«Эй, бандам! Агар, мени ҳузуримга ширк келтирмаган ҳолингда, Ер қобиғидай гуноҳ билан келсанг (ҳам), Мен сенга, гуноҳингдан ўтиб, Ер қобиғидай мағфират билан йўлиқаман!»

Сизда ҳали ҳам кеч эмас. Энг солиҳ кишилардан бўлиш имкони мавжуд. Шайтон қилиб ўтган гуноҳларингизни ёдга солиб, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишга чорлайди. Сиз, ундан юз ўгиринг ва Роббингиз томон илдамлаб боринг!

Сизда, Осиё онамиздек бўлиш имкони мавжуд!

Сизда, Усмон ибн Аффондек бўлиш имкони мавжуд.

Сизда, Оиша онамиздек бўлиш вазияти мавжуд.

Сизда, Аллоҳнинг энг суйган бандаси бўлиш имкони мавжуд! Нега ноумид бўлсасиз?!!

Роббингиз «Эй, бандам! Ноумид бўлма» деса ҳам, ноумид бўласизми?!!

Аллоҳ таоло сўзини қайтариб олишдан Покдир. Бандаларига «Ноумид бўлманг, Мен сизларни кечираман!» дедими, албатта, кечиради!

Сиз фақат У сайин қадам ташланг!!!


@NamozDarsliklari
6.0K views16:28
Ochish/sharhlash
2024-05-21 09:30:30 ​​ЎЛИМ ФАРИШТАСИНИНГ – ЎЛИМИ…

Биринчи нафҳа яқинлашганида, Аллоҳ таоло енгил бир шамолни юборади. Бу шамол ипакдан ҳам мулойим бўлади. У шамол қалбида зарра миқдорича иймон бўлган ҳар бир кишининг жонини олади. Чунки қиёмат фақатгина халойиқнинг энг ёмонлари устида қоим бўлади. Кейин Аллоҳ Исрофил фариштага биринчи сурни чалишни буюради. Ундан кейин осмонлар ва ердаги барча ўлади. Дунё шу ҳолатда 40 йил қолиб кетади. Унинг юзида тирик жон йўқ. Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай тирик жон қолмайди. Ҳамма тупроқнинг тагида ётибди. Нималар учундир давомий тортишиб келган давлатлар ҳам йўқ.

“Сендан тоғлар ҳақида сўрарлар. Бас: «Роббим уларни мутлақо совуриб юборажак», деб айт. (Тоҳа сураси 105-оят)

«Сўнра уларни теп-текис ҳолга келтирур». (Тоҳа сураси 106-оят)

«У ерда чуқур ҳам, дўнг ҳам кўрмассан». (Тоҳа сураси 107-оят)

Дунё бўш бўлганида… «Ер бошқа ерга ва осмонлар бошқа осмонларга алмаштирилганида…» (Иброҳим сураси 48-оят)
Аллоҳ таоло айтади: «Эй ўлим фариштаси халойиқдам ким қолди?» "Инсонлар ўлди, жинлар ўлди, фаришталар ўлди"дейди. Фаришталар, «Ҳар бир нафс ўлимни татиб кўргувчидир» ояти нозил бўлганида: «Биз нафс эмас, балки биз покиза руҳлардирмиз», дейишди. Кейин Аллоҳнинг «(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир», ояти нозил бўлди: Фаришталар, «Биз ер юзида эмасмиз. Биз осмоннинг яшовчиларимиз», дейишди. Ушбу оят нозил бўлганида: «Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм Унинг Ўзигагинадир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз». (Қосос сураси, 88-оят) Фаришталар Аллоҳга сажда қилиб йиқилишди ва: «Боқийлик фақатгина Ўзи учун бўлган Зот барча айбдан покдир!», дейишди…
Фаришталар ўлишди, инсонлар, жинлар, қушлар… Ер юзидаги ва осмондаги барча нарсалар. Ўлим фариштасидан бошқа… Аллоҳ ундан сўради: «Халойиқдан ким қолди, эй, ўлим фариштаси?». У айтдики: «Эй Роббим, Жаброил, Микоил, Исрофил ва тасарруфингда турган банданг – мендан бошқа ҳеч ким қолмади». Аллоҳ унга айтади: «Жаброилнинг жонини олгин, эй, ўлим фариштаси!». У Жаброилнинг жонини олади. «Яна ким қолди?». «Микоил, Исрофил ва тасарруфингдаги банданг – мен»… «Микоилнинг жонини олгин, эй, ўлим фариштаси!». Унинг жонини олади… “Исрофилнинг жонини олгин, эй, ўлим фариштаси!ʼ. Унинг жонини олади. Сўнгра Жаббор ва Буюклиги Олий бўлган Зот сўрайди: « Яна ким қолди?». Ўлим фариштаси: «Тасарруфингдаги бечора банданг – мендан бошқа ҳеч ким қолмади…». Аллоҳ унга айтади: «Ўл! Эй, Ўлим фариштаси»… Ва ўлим фариштаси ўлади. Ўлим таъмини ҳис қилганида ўлим фариштаси шундай дейди: «Иззатинг ва Жалолингга қасамки, агар ўлим шунчалик оғир эканлигини билганимда эди, Сендан мени бандаларинг руҳини олишимдан озод қилишингни сўраган бўлар эдим». Ва у ўлади. Аллоҳ шунда шифтлари қулаган дунёга қарайди.

«Қуёш ўралган» (Таквир сураси 1-оят).
«Юлдузлар сочилиб кетган» (Таквир сураси 2-оят).
«Тоғлар қўзғатилган» (Таквир сураси 3-оят).
«Ва туялар қаровсиз қолдирилган» (Таквир сураси 4-оят).
«Ва денгизлар аланга олиб ёнган» (Таквир сураси 6-оят).
«Ва нафслар жуфтлаштирилган» (Таквир сураси 7-оят).
«Осмон қўпорилган» (Таквир сураси 11-оят).
«Жаннат яқинлаштирилган» (Таквир сураси 13-оят).
«Жаҳаннам қиздирилган» (Таквир сураси 12-оят).

Аллоҳ таоло дунёга қарайди. У эса бўм бўш… Айтадики: “Эй дунё! Анҳорларинг қани?! Дарахтларинг қани?! Денгизларинг қани?! Қасрларинг қани?! Подшоҳлар қани?! Подшоҳларнинг фарзандлари қани?! Менинг еримда яшаб, мендан бошқага ибодат қилганлар қани?!

«Бугун мулк кимники?!»* *(Ғофир сураси, 16-оят)

Шайх Абдулҳамид Ки
шк.

@NamozDarsliklari
8.9K views06:30
Ochish/sharhlash
2024-05-20 16:19:37
Суннат намозини қасддан ўқимасликнинг оқибати.

Устоз Саййид роҳимаҳуллоҳ Термизий



Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@NamozDarsliklari
6.6K views13:19
Ochish/sharhlash
2024-05-20 11:12:47 ​​ҚУРЪОН ЎҚИГАНИНГ САРИ ҚАЛБИНГ ПОКЛАНАВЕРАДИ

Отадан ўғилга ўгит

Бир одам тез-тез Қуръон ўқирди. Аммо ҳеч ёдлай олмасди. Бир куни ўғли унга:
– Отажон, Қуръон ўқийверасиз, аммо ҳеч ёдлай олмайсиз. Ўқиганингизнинг қандай фойдаси бор? - деди.
- Ўғлим, — деди ота, — саволингга жавоб бераман. Лекин ундан аввал бўйра саватда сойдан сув олиб
келгин. Бўйра сават кўмир ташиш учун мўлжалланган эди.
– Бунинг имкони йўқ-ку? – деди ўғил.
- Сен айтганни қил, кўрамиз, нима бўларкин! — таъкидлади ота.

Ўғил бўйра саватни олиб сойга қараб кетди ва сув таший бошлади. Йўл яримламай сув оқиб кетаверарди. Ўғил отасига:
- Отажон, бўйра саватда сув ташиб бўлмайди-ку! - деди.
- Майли, сен давом этавер-чи! – деган жавоб олди ўғил.

Ўғил яна бир бор сувга борди. Бешинчи бориб келишида қаттиқ ҳориган ўғил малолланиб отасига:

– Отажон, бу саватда сув ташишнинг иложи йўқ. Лекин нега сув олиб келишимни такрорлаяпсиз? - деди.
- Саватдаги ўзгаришни сезмадингми, ўғлим?

Отасининг эътирофидан ўғил сергак тортиб саватга қаради:
- Ҳа, отажон, сават топ-тоза бўлибди.
- Ана шунақа, ўғлим. Бу саватда кўмирдан бошқа нарса ташиб бўлмаса-да, сув билан муносабатга киришгани сари тозаланиб бораверди. Инсон қалби ҳам дунё ва унинг ҳою ҳавасиларидан кирланиб бораверади. Қуръон ўқиган одам уни ёд ололмаса ҳам, қалбининг ғубори ариб, покланиб боради. Қуръон қалб ва руҳнинг покловчиси, озуқаси ва шифосидир.

Зинҳор шайтоннинг: “Ёд олмасанг Қуръон ўқишнинг нима кераги бор?” деган васвасасига учма! – дея ўғлига гўзал сабоқ берди ота.

«Сени Жаннатда кутаман» китобидан.

@NamozDarsliklari
11.0K views08:12
Ochish/sharhlash
2024-05-19 17:30:05
Alloh muhsin bandalarini yaxshi koʻradi


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@NamozDarsliklari
7.0K views14:30
Ochish/sharhlash
2024-05-19 14:58:59 • Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, ҳамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни ҳадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.

• Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз, иншааллоҳ!

• Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло ҳақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг.

• Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.

• Улар бизни катта қиламан деб, Аллоҳ берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!

• Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг...

@NamozDarsliklari
6.6K views11:58
Ochish/sharhlash
2024-05-18 09:09:29 ​​ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:

АСАБИЙЛАШМАНГ.
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

АЛДАМАНГ.
«Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

УРМАНГ.
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда.

ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ.
«У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

ЎРНАК БЎЛИНГ.
Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ.
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ.
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ.
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

ҚУЧОҚЛАНГ!
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

САБРЛИ БЎЛИНГ.
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.


@NamozDarsliklari
5.7K views06:09
Ochish/sharhlash
2024-05-17 17:36:49
Буни билмагансиз ва буни кўрмагансиз. Ҳатто мен ҳам билмасдим.

МАШААЛЛОҲ, СУБҲААНАЛЛОҲ


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@NamozDarsliklari
12.9K views14:36
Ochish/sharhlash
2024-05-17 09:19:41 ​​Тамакининг "фойда"си

Савдогарлар биринчи марта бозорга тамаки олиб келишганида бир донишманд одамларга қарата:
- Тамаки соғлиқ учун кони зарар - чека кўрманг, - деган экан, ҳеч ким тамакига қайрилиб қарамай, тамакининг бозори касод бўлибди. Бундан норози бўлган савдогарлар донишманднинг ҳузурига бориб, ўз фикрини ўзгартиришини илтимос қилишибди. Шунда донишманд одамлар олдига чиқиб:
- Халойиқ! Тамаки чекканларни ит қопмайди, уларнинг уйига ўғри тушмайди, кашанда сира қаримайди, - дебди.
Одамлар ҳайрон бўлиб сўрашибди:
- Бу қанақаси? Аввал тамаки кони зарар - зинҳор чека кўрманг! - деб огоҳлантирган эдингиз. Энди буни аксини айтаяпсиз.
Донишманд ўз фикрларини шундай изоҳлабди:
- Тамаки чеккан киши ҳассага таяниб қолади - ҳассалик кишига ит яқинлашмайди. Кашанда туни билан йўталиб чиқади - уй эгаси ухламаган экан, деб ўғрилар қайтиб кетади. Чекувчи кишига кўпинча бахтли кексалик гаштини суриш насиб этмайди - у ёш ўлиб кетади.

@NamozDarsliklari
5.3K views06:19
Ochish/sharhlash