Get Mystery Box with random crypto!

НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ✔️

Telegram kanalining logotibi namozdarsliklari — НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ✔️
Kanaldagi mavzular:
Мулоҳаза
Маълумот
Kanal manzili: @namozdarsliklari
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.08K
Kanalning ta’rifi

СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКУН.
Instagram : https://instagram.com/NamozDarsliklari
Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim
💸РЕКЛАМА @Saxiy_Sodiqjon

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-27 09:20:02 ​​Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз?

Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.

Ўгитлар.
Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади.

Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради.

Баъзан, кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади.

Мен, довюракликдан кўра донишмандлик афзал, деган ўйда эдим. Аммо, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар.

Эртанги кун билан мақтанма, чунки, у нималарни тақдим этишини билмайсан.

Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар.

Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо, бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим.

@NamozDarsliklari
7.2K views06:20
Ochish/sharhlash
2024-05-26 17:23:49
Намоз билан муомила


Қосим қори

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@NamozDarsliklari
8.8K views14:23
Ochish/sharhlash
2024-05-26 15:22:39 ​#маълумот

Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий,

"Салоти Масъудий
"

@NamozDarsliklari
8.2K views12:22
Ochish/sharhlash
2024-05-26 08:57:34
Таҳажжуд намозининг фазилати

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

@NamozDarsliklari
5.7K views05:57
Ochish/sharhlash
2024-05-25 17:20:42 ​​#Мулоҳаза

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

@NamozDarsliklari
7.9K views14:20
Ochish/sharhlash
2024-05-25 08:29:20
Аллоҳ бизни гуноҳларимизни кечиб юбораркан, қачонки...


Рустамжон домла

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@NamozDarsliklari
6.1K views05:29
Ochish/sharhlash
2024-05-24 18:05:29 ​​​​Шифо оятлар

Шайх Абул Косим ал-Қушайрий шундай ҳикоя қиладилар:
- “Менинг ўғлим қаттиқ касал бўлди, ҳатто унинг тузалиб кетишига менда умид қолмади. Мен қаттиқ изтиробга тушдим. Шу кеча жаноб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ни тушимда кўрдим ва у зотга уғлимнинг оғир бетоблигидан шикоят қилдим. Менга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
- “Шифо оятларини билмайсанми?”.
Мен дарҳол уйғониб, шифо оятларини фикр қилдим ва Қуръони каримнинг 6 жойида эканлигини топдим.
1. Ваяшфи судуро қовмим мўъминин. (Тавба, 14)
Тарж. – “Қуръон мўъминларнинг қалбларига шифо беради”.

2. Ва шифаун лима фис-судури. (Юнус, 57)
Тарж. – “Диллардаги барча дардларга шифодир” .

3. Яхружу мин бутуниха шаробун мухталифун алвануҳу фийхи шифаун линнааси. (Нахл, 69)
Тарж. – “Асаларининг қорнидан турлирангли суюқлик чиқади. Бу суюқликни одамларга шифо қилдиқ”.

4. Вануназзилу минал Қуръани ма хува шифваув ва рохматун лилмуъминин. (Ал-Исро, 82)
Тарж – “Қуръондан баьзи оятларни шифо ва муъминларга рахмат қилиб нозил қиламиз”.

5. Ва иза маризту фахува яшфин. (Шуаро, 80)
Тарж – “Агар касал булсам, Аллоҳ менга шифо беради”.

6. Қул хува лиллазийна худав ва шифа. (Фуссилат, 44)
Тарж – “Айтинг, эй Мухаммад, Қуръон муъмин кишилар учун хидоят ва шифодир”.

Мазкур 6 шифо оятини бир сахифага ёздим, уни сув билан ювиб, идишга туширдим ва ўғлимга ичирдим. Шифо оятларининг ҳосияти билан ўғлим дарддан бутунлай фориғ бўлди”.

@NamozDarsliklari
7.8K views15:05
Ochish/sharhlash
2024-05-24 09:40:44 ​​АДОЛАТ
Америкада ҳаммага машҳур бир судья бор. Ниҳоятда адолатли. Ўша судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради:
-Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми?
Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди:
-Ҳа!
-Нега ўғирлик қилдинг?
-Муҳтожликдан!
-Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?!
-Пулим йўқ!
-Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку!
-Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим!
-Сен ишламайсанми?
-Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди!
Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди:
“Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!”.
Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди:
“Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!”.
Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди!

@NamozDarsliklari
6.1K views06:40
Ochish/sharhlash
2024-05-23 22:08:34
#Жума_муборак
Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!


https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
15.3K views19:08
Ochish/sharhlash
2024-05-23 15:37:29 ​​-БАЛИҚ Субҳаналлоҳ, уни ҳидлаган маст одамнинг хуши ўзига келиб, мастлигидан асар хам қолмас экан!

-ТУЯ Ҳамма жонзотларда бўлган ўт пуфак, фақат туяда бўлмас экан. Субҳаналлоҳ, шунинг учун ҳам туянинг сабрини узайтирар экан!

-ДУХОН (тутун) дарахти.. Япониянинг «ОНО» номли шаҳарчасида ажиб бир дарахт бор экан. Субҳаналлоҳ, қуёш ботса, унинг ички қисмидан тутун чиқар экан.

-ЧИВИН Олимларнинг кашфиётига кўра, чивиннинг тепа (бел) қисмида одам кўзи кўролмайдиган кичкинагина ҳашаротча яшар экан. Субҳаналлоҳ (Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан устунроқ нарсани мисол келтиришдан уялмас) (Бақара 26).

-Чўчқа.. Субҳаналлоҳ, бу жонивор осмонга қарай олмайдиган ягона жонзот экан.

- ОЛМА.. Субҳаналлоҳ, инсонни тонгга қадар тетик қила оладиган хусусият, кофе уруғи (кофеин) га қараганда, олманинг таъсири кучлироқ экан.

@NamozDarsliklari
5.8K views12:37
Ochish/sharhlash