Get Mystery Box with random crypto!

САВОЛ: Биз – бир гуруҳ қариялар суҳбатлашиб ўтириб, 'имон' ва | НАМОЗ ВАҚТИ 2022

САВОЛ: Биз – бир гуруҳ қариялар суҳбатлашиб ўтириб, "имон" ва "ислом", "мўмин" ва "мусулмон" тушунчаларининг бир-биридан фарқи борасида баҳслашиб қолдик. Айримларимиз: "Бу икки тушунча бир хил маънода", деса, бошқалар: "Йўқ, у икки тушунчанинг маъноси турлича", деди. Хуллас, бир тўхтамга кела олмадик. Бизга ана шу тушунчаларнинг маъноси ва фарқли жиҳатлари ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Имон – иқрор ва тасдиқдир. Ислом – Аллоҳнинг буйруқларига таслим бўлиш ва итоат этишдир. Имон билан ислом ўртасида луғавий жиҳатдан фарқ бўлса-да, лекин исломсиз имон, имонсиз ислом бўлмас. Уларнинг иккиси астар билан авра ёки ич билан таш кабидир. Мўмин ва мусулмон сўзлари ўртасидаги боғлиқлик ҳам шундай. Дин эса имон, ислом ва шариат аҳкомларининг йиғиндисидир.

ЎМИ Фатво ҳайъати.
@namoz_vaqti_ilovasi