Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲ ХУШ КЎРМАС... 1. 'Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни | НАМОЗ ВАҚТИ 2022

АЛЛОҲ ХУШ КЎРМАС...

1. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас"
(Бақара сураси, 190‑оят).

2. "Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 205‑оят).

3. "Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 276‑оят).

4. "Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32‑оят).

5. "Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас" (Оли имрон сураси, 57‑оят).

6. "Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Оли Имрон сураси, 140‑оят).

7. "Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас" (Нисо сураси, 36‑оят).

8. "Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас". (Нисо сураси, 107‑оят).

9. "Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида сураси, 64‑оят).

10. "Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас" (Моида сураси, 87‑оят).

11. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58‑оят).

12. "Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас" (Ҳаж сураси, 38‑оят).

13. "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76‑оят).

14. "Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас" (Қасос сураси, 77‑оят).

15. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18‑оят).

16. "Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди" (Ҳадид сураси, 23‑оят).

Ўзимизга ўзимиз савол берайлик. Ҳақиқатда биз Аллоҳ севган амалларни бажариб, ёқтирмайдиган амаллардан четланмоқдамизми?

– Аллоҳ севадиган амалларни ўқинг ва уни ҳаётингизга татбиқ қилинг.

– Аллоҳ севмайдиган амалларни ҳам ўқинг ва улардан четланинг.

– Мана шу нарсаларни амалга оширсангиз, демак ахлоқингиз ва ҳаётингизга Қуръонни амалий татбиқ қилибсиз!
@namoz_vaqti_ilovasi