Get Mystery Box with random crypto!

'Болаларимизни зўр ўқитсак, натижа биз кутгандан ҳам яхши бўла | NamMTI | Rasmiy kanali

"Болаларимизни зўр ўқитсак, натижа биз кутгандан ҳам яхши бўлади"

Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси
хиёбонида:

Мустақилликка эришиш осон бўлмаган. Истиқлолимизга 31 йил бўлгани билан боболаримиз 100 йиллар олдин бунга ҳаракат қилган. 100 минг ватандошимиз қатағонга учраб, 13 минг нафари отиб ташланган.

Нима учун? Улар энг катта қаҳрамонларимиз, миллат хазинаси бўлган, 2-3 тадан тил билган. Ватанимизни озод қилиб, тараққиётга олиб чиқишини билган. Бу ерда худди уларнинг овозлари эшитилгандек бўлади.

Кўряпсизлар, дунёда рақобат, таҳдидлар кучайиб бораяпти. Хавф ёнимизда юрибди. Бунга тайёр бўлиш учун ҳамиша огоҳ бўлиш зарур. Бугунги эмин-эркин ҳаётимизга шукрона айтиш билан бирга эртанги кунимизни мустаҳкам қилишимиз керак.

Қачон мустаҳкам қиламиз? Билимли бўлсак. Агар боболаримиз буюклигидан руҳланиб, ҳар бир соҳа бўйича таълимни мукаммал қилсак, манаман деган давлатдан кам жойимиз йўқ.

Болаларимизни зўр ўқитсак, натижа биз кутгандан ҳам яхши бўлади. Мустақиллигимиз барқарор ва абадий бўлади.