Get Mystery Box with random crypto!

Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одилжон Мама | NamMTI | Rasmiy kanali

Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одилжон Маматкаримовнинг Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан байрам табриги!

Қадрли профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ҳамда азиз талаба-ёшлар! Сизларни, Сизлар орқали Наманган муҳандислик-технология институти жамоасини энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этаман!

Бу йил халқимизнинг байрамона кайфияти ҳар йилгидан ҳам юқорироқ бўлмоқда. Мустақиллик туфайли халқимизга берилган неъматларни, имкониятларни санаб адоғига етказиш мушкул ҳол. Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий инқироз палласида мустақилликни қўлга киритган захматкаш халқимиз энг мураккаб ва оғир даврларда ҳам ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатликни йўқотмагани сабаб бугун биз Янги Ўзбекистонимизнинг тараққиётига гувоҳ бўлмоқдамиз!

Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди. Айниқса, сўнги йиллар мобайнида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга очилиши учун барча шароитларни яратмоқда. Жаҳон ҳам ўз ўрнида, Янги Ўзбекистонимизга юз тутмоқда. Буларнинг барчаси албатта тинчликни, Мустақиллигимизнинг шарофатидир! Шундай экан, юртимиз тинчлигини асраш ва қадрлаш, жамиятимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшиш хар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ҳисобланади!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилайман. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!

Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!


Одилжон Маматкаримов
НамМТИ ректори.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.