Get Mystery Box with random crypto!

Чопиб кетди тоғларга томон, Ҳар тукида ёвқур бир чирой. Чўққил | Najmiddin Ermatov

Чопиб кетди тоғларга томон,
Ҳар тукида ёвқур бир чирой.
Чўққиларнинг шамолгайида,
Увиллашга гувоҳ бўлди ой.
Итларнинг бўғзига тиқилди ҳадик,
Чўпон олгунича ковушин кийиб,
Учта бия қулунларини
Ололмади хавфдан айириб.
Сўнгра чопди дашт узра озод,
Қонга ботиб лунжлари, тиши.
Тонг отарда қайтди ортига
Қафасдаги бўрининг туши.

Нажмиддин Эрматов