Get Mystery Box with random crypto!

uew.ph

Telegram kanalining logotibi my_page01 — uew.ph U
Telegram kanalining logotibi my_page01 — uew.ph
Kanal manzili: @my_page01
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12
Kanalning ta’rifi

01.07.2021🖇🤍

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-06-02 03:09:21
106 views00:09
Ochish/sharhlash
2022-05-30 19:02:28 #Хижрат ёки вақтинча ватанни тарк этишда, хеч қачон чет давлатга чиқмаган биродарларимга икки оғиз маслахатим.

1. Пичоқ суякка тақалгунича кутиб ўтирманг. Тайёргарликни вақтлироқ бошланг. Яни тезкор чиқиб кетишингизга тўғри келганида шошиб қолманг. Бизни юртда мусулмонларга тазийқ бошланганида, 1995 йиллардан бошлаб, мусулмонлар чиқиб кетишни бошлашган.
Яни ўша даврларда хижрат вожиб бўлди деб айтишарди.

2. Бегона юртга бориб хаётни батамом бошидан бошлаш осон эмас.
Шунинг учун вақтлироқ харакат қилинг:
А) Интернетдан қайси давлатларда мусулмонларга зулм камроқлигини аниқланг.
Б) Қайси давлатни тилини ўрганиш сизга машаққат бўлмайди?
В) Қайси давлатда биродарларингиз кўпроқ.

3. Ўзбекистон худудида яшовчиларга енгилроқ давлатлар, бу СНГ.
Яни тилини ўрганиш осон ва рус тили шу СНГ давлатларида бемалол.
Хусусан Украина, Питер, Казань, Нижнекамск, Уфа шахарларида мусулмонлар эркин яшашади.
Масалан Нижнекамск шахрининг 80% ахолиси рус мусулмонлари.
Марказий масжидга борсангиз, биродарлардан ёрдам сўрашингиз мумкин.
Бутун шахар ахли шу масжидда еғилади.
Шахар асли кичкина, худди Чилонзор районидек.

4. Канада, Швеция, Умуман Европа худудларига чиқиб кетиш бир оз муаммолироқ.
Қирғизистон, Андижонга яқин бўлгани сабаб, бироз яхшироқ жой мусулмонларга. Энг осони. Яшаб кетишга хам. Қирғизистонда уй жой қурилиши мутахасислари кам. Масалан дизайнерлар чиқса, яхши қурувчилар чиқса, иш топиши осон.

5. Туркия мухожирлар ватани.
Хозирги кундаги Мадийнадир.
Бу ерда ёрдам берувчи биродарлар бор, йўқ эмас.
Лекин билингки, мухожирлар келиши жуда кўп. Катта оқим.
Иш топиш оғирроқ, СНГга нисбатан.

6. Миср хақида маълумотим кам. Комментарийда ёзишса керак.

7. Социал тармоқларда актив бўлинг.
Фикр алмашинг.
Шахсий дунё қарашингизни билдиринг.
Дўстлар орттиринг.

Бегона юртга борганингизда, шу социал тармоқдаги дўстлар кўпроқ ансорлик қилишади.
Дўстлар кўп орттиринг.
Роббимнинг мархамати билан, менга кўп енгилликлар берилди.
Сабаби, шу кўпчилик танигани бўлса керак.
Ғариб биродарларимга жаннатнинг олийси бўлсин.

Хуллас динни асраш учун, кофирлар қўли билан қизларингиз рўмоли ечилмаслиги учун, имконингиз доирасидаги ишни қиласиз.

Бу мақола, хижратга даъват эмас!
Мажбур бўлганларга холис фикрларимни айтдим.
Хижратдан кейин қайтиш йўқ, шуни тушуниб етсангиз бас.

Мен учун мухими:
Яхши уйда яшайманми, хароб уйда яшайманми, кўчада яшайманми - дийним билан ўлсам бас.

Мухими, малакут мавт келганида, шаходат калимасини қийналмай айта олишим.
Албатта мухит кўп нарсага таъсир қилади.

Европа, АҚШ, Россия, ва Туркия худудида мухожирлар ўз махалла, шахарчаларини ташкил қилиб олишган.
Нақадар гўзал.
Саодат асридан бир парча.
Бир бирига яқин, қўллаб қувватлаган.
Ана шу Исломдир.

Ўзбекистонда мусулмонларга сиқув давом этадими, ахвол оғирлашадими, буни 1 йил мобайнида билиб оламиз.
Лекин хижоб масаласида катта ишкаллар, қамашлар кутиляпти ўқув вақти бошланишига.

Мусулмонларга қарши хизматчиларга шерик бўлган имомларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин.
Бошинга чиқиб ч*чиб юборса хам, шукр қилгин дейдиганларга Аллоҳнинг оғир интиқоми бор.

Биродарим:
- Оз қолди ахии.
Сиқлманг.
Биламан, яқинларингизни соғиниб йиғлайсиз.
Фарзандларингизни соғиниб йиғлайсиз.
Оз қолди.

Тез кунда малакут мавт келади.
Ин ша Аллоҳ бизга хам:
- Эй Аллоҳнинг мўъмин бандаси, сенга ваъда берилган кун келди.
Энди сенга машаққатлар бўлмайди.
Роббинг сендан рози бўлган холатда чиқ, жонингни топшир дейишидан умидимиз бор.

Хижрат, нафақат ўзимиз, фарзандларимизни келажаги учун хам қилинади.

- Ўзбекистонда мусулмонларга енгиллик бўладимикан?
- Билмадим, 1920 йилдан бери бўлмаган нарса, энди бўлиши...

#Facebook
Миразиз Ахмедов
111 views16:02
Ochish/sharhlash
2022-05-29 03:51:36 Ашиқун Набий

Покистонлик бир олим Ҳаж сафарига келди.
Мадина шаҳрида истиқомат қилаётган кунларининг бирида ажиб бир воқеанинг гувоҳи бўлди.
У қушларни нон ушоқлари билан сийлаётган маҳал, ёш болакайнинг ерга тушаётган ушоқларни тераётганини кўрди.

Олимнинг юраги зил кетди, қимирламай қолди.
Болага жуда раҳми келди.
Болакайни олдига чақириб, уни кимлигини сўради.
Болакай унинг отаси ғойиб бўлгани, оиласи катта, онаси эса фарзандларни боқишга қийналаётганини айтди. Болакай қорни очлигидан ушоқларни тераётган, бунинг учун ўзи ҳам хижолатда эканини айтиб берди.

Олим болакайга ҳар куни уни уйига таклиф қилишини маълум қилди.
Болакай ҳар куни келиб, тўйгунича таомланиб кетадиган бўлибди.

*

Болакайга меҳри тушган олим унга:
"Юр, сени ўзим билан Покистонга олиб кетаман. У ерда сен очлик нималигини билмайсан. Мен сенга таълим бераман", деди.

Болакай ўзида шод эди. Аммо онасидан рухсат сўраши лозимлигини айтибди.

Олим у билан онасининг олдига борибди.

*

Она бундай таклифдан хурсанд бўлди.
Энди боласи егулик дардида кўча кезмай, динини ўрганиши мумкин эди.

Кетишга тараддуд кўриш арафасида болакай қизиққонлик билан олимдан сўрарди:

- Покистонда ўйинчоқлар борми?
- Албатта!
- Болалар учун ўйин майдончалари ҳамми?
- Ҳа!
- Менда янги кийимлар ҳам бўладими?
- Ҳа. Мен сенга энг яхши либослар олиб беришга ҳаракат қиламан.

Бола ўзида йўқ хурсанд эди.

*

Бироз вақт ўтгач, бола қайтиб яна савол берди:

- Покистондан ҳам Расулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларининг гумбази кўринадими?

- Афсуски йўқ. Шу сабабли ҳам мен Мадинага зиёрат учун келдим.

Болакай бироз ўйланиб қолди ва деди:

- Мен ўйинчоқлар, либослар ва ҳатто уйсиз ҳам яшай оламан. Аммо Расулоллоҳ масжидларининг гумбазисиз яшай олмайман. Мен Расулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларисиз яшай олмайман.
Мени кечиринг, мен сиз билан кета олмас эканман.

...

*

Олимнинг кўзидан ёш оқар, ўзи лом-мим демасди.

Йиқилганича дуо қиларди:

"Я Роббим! Менга ҳам шу болакайдек кучли иймон ҳамда Расулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат бер!"

Shaydoi Jannat таржимаси




104 views00:51
Ochish/sharhlash
2022-05-21 06:49:19
120 views03:49
Ochish/sharhlash
2022-05-21 01:47:21
117 views22:47
Ochish/sharhlash
2022-05-13 03:53:00 Сан бомасен куйёш яна чкади ))
Сан бомасен ер оз оки атрофида айланаверади ))
Умуман олганда хамма нарса олдингидек давом этаверади))


Гап шундаки
Факат айнан сан бомаганин учн кмгадр буларнинг хч кайси кзк богмаслиги мумкн

Нма дмохсиман борлигича кабул кл ва кадрла ))
162 views00:53
Ochish/sharhlash
2022-05-09 16:02:59
нотаншлардек боламз
173 views13:02
Ochish/sharhlash
2022-05-08 13:48:09 Такдир барибр такдирде дунёни четида босенам
Йонига обориб кояди ))
151 views10:48
Ochish/sharhlash
2022-05-08 13:00:57
163 views10:00
Ochish/sharhlash
2022-05-06 11:50:27
158 views08:50
Ochish/sharhlash