Get Mystery Box with random crypto!

#Хижрат ёки вақтинча ватанни тарк этишда, хеч қачон чет давлат | uew.ph

#Хижрат ёки вақтинча ватанни тарк этишда, хеч қачон чет давлатга чиқмаган биродарларимга икки оғиз маслахатим.

1. Пичоқ суякка тақалгунича кутиб ўтирманг. Тайёргарликни вақтлироқ бошланг. Яни тезкор чиқиб кетишингизга тўғри келганида шошиб қолманг. Бизни юртда мусулмонларга тазийқ бошланганида, 1995 йиллардан бошлаб, мусулмонлар чиқиб кетишни бошлашган.
Яни ўша даврларда хижрат вожиб бўлди деб айтишарди.

2. Бегона юртга бориб хаётни батамом бошидан бошлаш осон эмас.
Шунинг учун вақтлироқ харакат қилинг:
А) Интернетдан қайси давлатларда мусулмонларга зулм камроқлигини аниқланг.
Б) Қайси давлатни тилини ўрганиш сизга машаққат бўлмайди?
В) Қайси давлатда биродарларингиз кўпроқ.

3. Ўзбекистон худудида яшовчиларга енгилроқ давлатлар, бу СНГ.
Яни тилини ўрганиш осон ва рус тили шу СНГ давлатларида бемалол.
Хусусан Украина, Питер, Казань, Нижнекамск, Уфа шахарларида мусулмонлар эркин яшашади.
Масалан Нижнекамск шахрининг 80% ахолиси рус мусулмонлари.
Марказий масжидга борсангиз, биродарлардан ёрдам сўрашингиз мумкин.
Бутун шахар ахли шу масжидда еғилади.
Шахар асли кичкина, худди Чилонзор районидек.

4. Канада, Швеция, Умуман Европа худудларига чиқиб кетиш бир оз муаммолироқ.
Қирғизистон, Андижонга яқин бўлгани сабаб, бироз яхшироқ жой мусулмонларга. Энг осони. Яшаб кетишга хам. Қирғизистонда уй жой қурилиши мутахасислари кам. Масалан дизайнерлар чиқса, яхши қурувчилар чиқса, иш топиши осон.

5. Туркия мухожирлар ватани.
Хозирги кундаги Мадийнадир.
Бу ерда ёрдам берувчи биродарлар бор, йўқ эмас.
Лекин билингки, мухожирлар келиши жуда кўп. Катта оқим.
Иш топиш оғирроқ, СНГга нисбатан.

6. Миср хақида маълумотим кам. Комментарийда ёзишса керак.

7. Социал тармоқларда актив бўлинг.
Фикр алмашинг.
Шахсий дунё қарашингизни билдиринг.
Дўстлар орттиринг.

Бегона юртга борганингизда, шу социал тармоқдаги дўстлар кўпроқ ансорлик қилишади.
Дўстлар кўп орттиринг.
Роббимнинг мархамати билан, менга кўп енгилликлар берилди.
Сабаби, шу кўпчилик танигани бўлса керак.
Ғариб биродарларимга жаннатнинг олийси бўлсин.

Хуллас динни асраш учун, кофирлар қўли билан қизларингиз рўмоли ечилмаслиги учун, имконингиз доирасидаги ишни қиласиз.

Бу мақола, хижратга даъват эмас!
Мажбур бўлганларга холис фикрларимни айтдим.
Хижратдан кейин қайтиш йўқ, шуни тушуниб етсангиз бас.

Мен учун мухими:
Яхши уйда яшайманми, хароб уйда яшайманми, кўчада яшайманми - дийним билан ўлсам бас.

Мухими, малакут мавт келганида, шаходат калимасини қийналмай айта олишим.
Албатта мухит кўп нарсага таъсир қилади.

Европа, АҚШ, Россия, ва Туркия худудида мухожирлар ўз махалла, шахарчаларини ташкил қилиб олишган.
Нақадар гўзал.
Саодат асридан бир парча.
Бир бирига яқин, қўллаб қувватлаган.
Ана шу Исломдир.

Ўзбекистонда мусулмонларга сиқув давом этадими, ахвол оғирлашадими, буни 1 йил мобайнида билиб оламиз.
Лекин хижоб масаласида катта ишкаллар, қамашлар кутиляпти ўқув вақти бошланишига.

Мусулмонларга қарши хизматчиларга шерик бўлган имомларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин.
Бошинга чиқиб ч*чиб юборса хам, шукр қилгин дейдиганларга Аллоҳнинг оғир интиқоми бор.

Биродарим:
- Оз қолди ахии.
Сиқлманг.
Биламан, яқинларингизни соғиниб йиғлайсиз.
Фарзандларингизни соғиниб йиғлайсиз.
Оз қолди.

Тез кунда малакут мавт келади.
Ин ша Аллоҳ бизга хам:
- Эй Аллоҳнинг мўъмин бандаси, сенга ваъда берилган кун келди.
Энди сенга машаққатлар бўлмайди.
Роббинг сендан рози бўлган холатда чиқ, жонингни топшир дейишидан умидимиз бор.

Хижрат, нафақат ўзимиз, фарзандларимизни келажаги учун хам қилинади.

- Ўзбекистонда мусулмонларга енгиллик бўладимикан?
- Билмадим, 1920 йилдан бери бўлмаган нарса, энди бўлиши...

#Facebook
Миразиз Ахмедов