2022-08-20 13:02:10
Импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 2 437,9 млрд. сўм божхона тўловлари ҳисобланди. Шундан,
1 134,5 млрд. сўм (46,5%) қисмига божхона тўловларидан имтиёзлар берилган, қолган 1 303,4 млрд. (53,5%) сўми давлат бюджетига ундирилган.
Шунингдек, 566 та субъектлар томонидан қиймати 145,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган технологик ускуналар импорт қилинган бўлиб, уларга божхона тўловларидан 185,3 млрд. сўм имтиёз қўлланилган.
ЭКСПОРТ – 330,8 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан - 96,8 млн. АҚШ долларига ёки - 41,3 фоизга кўпайган.
ИМПОРТ – 903,5 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Товарлар импорт қилинган давлатларнинг аксарияти Россия Федерацияси - 27,8 фоизини (222,1 млн. АҚШ доллари), Хитой – 18,9 фоизини (151,1 млн. АҚШ доллари) Қозоғистон - 17 фоизини (135,8 млн. АҚШ доллари) ҳамда Туркия - 10,8 фоизини (86,6 млн. АҚШ доллари) ташкил қилган.
211 viewsAbdunosir Homidov, 10:02