Get Mystery Box with random crypto!

Яхшиликка йиғлаяпман, ўғлим Мутолаа вақти: 1 дақиқа, 56 сония | Мутолаа завқи

Яхшиликка йиғлаяпман, ўғлим

Мутолаа вақти: 1 дақиқа, 56 сония

Саъид ибн Абу Аруба айтади: «Умар ибн Абдулазиз ўғлига «Қуръон ўқиб бер», деди. Ўғли «Қайси сурани ўқий?» деб сўради. Умар ибн Абдулазиз «Қоф сурасини», деди. Ўғли ўқишни бошлаб, «Мана, ўлим мастлиги етиб келди. (Эй инсон!) Сен қочиб юрган нарса (ўлим) мана шудир» оятига етиб келганида Умар йиғлаб юборди. Кейин яна ўқишни буюрди. Ўғли «Қайси сурани ўқий?» деган эди, яна Қоф сурасини айтди. Ўғли яна ўқишни бошлагач, ўлимнинг зикрига келганда янада қаттиқ йиғлаб юборди. Бу ҳолат бир неча марта такрорланди».

Абу Мавдуд айтади: «Бир куни Умар ибн Абдулазиз «Қайси бир машғулотда бўлманг, ундан (Қуръондан) бирор (оят) тиловат қилманг, (умуман) қандай иш қилманг, унга киришганингиздаёқ Биз сизларга шоҳид бўлурмиз» оятини қироат қилиб, қаттиқ йиғлади. Уйидагилар буни эшитиб, югуриб чиқишди. Аёли Фотима унинг йиғлаганини кўриб, қўшилиб йиғлашга тушди. Уларнинг йиғисини эшитиб, уйдагиларнинг барчаси йиғлади. Абдулмалик келганида улар шундай ҳолда йиғлаб ўтирар эдилар. У «Отажон, нимага йиғлаяпсиз?» деб сўради. «Яхшиликка, ўғлим. Отанг дунёни танимасликни, дунё ҳам уни танимаслигини хоҳлади. Аллоҳга қасамки, ҳалок бўлишдан – дўзах аҳлидан бўлиб қолишдан қўрқдим, ўғлим», деди Умар».

Манба: islom.uz

@mutolaa_zavqdir