Get Mystery Box with random crypto!

Қатағон даври тарихидан Мутолаа вақти: 1 дақиқа, 52 сония Эл | Мутолаа завқи

Қатағон даври тарихидан

Мутолаа вақти: 1 дақиқа, 52 сония

Эл-юрт оғалари, амиру амалдорлари уй-уйларида бикинишиб, хотин-халажларнинг этаклари остига яширинишиб ўтиришарди ва худди безгак тутаётгандек дағ-дағ титрашарди, холос. Зеро, қаҳратон фасл қариган эди-ю, аммо унинг қаҳри аримаган эди: фасл мавҳум тусга бўялди, сўнгра мавҳумлик қораланди, “шахсга сиғиниш даври” деб бадном этилди. Яъни, очиқ гўрдан олиндию ер остига кўмилди. Аслида, жасад ерга кўмилиши лозим эди жасад аслига қайтди. Жасад ойна остида ётди нимаю қора ер остида ётди нима – бунинг марҳум учун ҳеч қандай фарқи йўқ, лекин тириклар учун осмон билан eрча фарқи бор. Фарқи шундаки, Ленин ёнидаги жой бўшатиб қўйилди. “Талабгорлар борми?.? Сукунат.

– Никита Сергеевич, агар Сиз от устида жон берсангиз, ўлигингизни Лениннинг ёнига қўямиз, — дейишарди хушомадгўйлар.

“Илиқ кунлар” деб таърифлади ўша паллани яҳудий ёзувчиси Илья Эренбург. Бироқ ҳали ғишт қолипдан кўчмаган эди. Ғишт қолипда музлаб қолган эди. Қорбобо эса аҳолига совға-салом улашарди: унинг совғаси ҳам, саломи ҳам “Оқлов қоғози” эди; даста-даста қоғозлар, қуртлаган туршакчалик қадри йўқ қоғозлар... Сирасини айтганда, бу — ҚОРАХАТ бўлиб, хат кирган хонадонда мотам бошланарди. Мотамки, на марҳумдан, на тобутдан дарак бор!

Кимки қасддан битта мўмин бандани ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлади ва ўша жойда абадий қолади! – дерди бир четда тасбеҳ ўгириб ўтирган “Ўткан кунлар” романининг қаҳрамони Юсуфбек ҳожи. -

- Иншааллоҳ!!!

"Қатлнома" китобидан

@mutolaa_zavqdir