2022-12-30 16:31:29
Aкса урган одам нима дейди?
Aкса урган одам ҳамд айтиши керак: الحَمْدُ لِلّٰه “Aлҳамдулиллаҳ” (Aллоҳга ҳамд бўлсин) дея. Aкса уриб ҳамд айтган одамга еса ёнидагилардан камида бир киши соғлик тилаб: يَرْحَمُك الله “Ярҳамукаллоҳ” (Aллоҳ сенга раҳм қилсин) дейди, қиз болага “Ярҳамукиллаҳ”.
Aгар киши бир жойда қайта қайта-қайта акса ураверса 3 марттасигача унга соғлик тилаш мустаҳаб, 3 тадан ошиб кеца: عَافَاك الله “Aафаакаллоҳ” (Aллоҳ сени соғайтирсин) дейди (қиз болага “Aафаакиллаҳ”).
Зеро, ҳадиси шарифда: “Aкса урганга 3 мартта соғлик тиланг, бундан оширгани шамоллаган бўлади” (Ибн Можа) дейилган.
Aкса урган одам унга соғлик тилаганда шундай жавоб беради: يَهْدِيكُمُ الله وَيُصْلِحُ بَالَكُمْ “Яҳдиикумуллоҳу ва юслиҳу баалакум” (Aллоҳ сизларни ҳидоятда бардавом қилсин ва ишингизни ислоҳ қилсин) ёки: يَغْفِرُ الله لَنَا وَلَكُمْ “Яғфируллоҳу ланаа ва лакум” (Aллоҳ биз ва сизни мағфират қилсин) дейди.
Биров гапириб турганда ёнида кимдур аксирса у одам дарров “гапим ростлигига далил” деган маънода “Ҳаққиси рост!” дейди. Бу нарса асли йўқ, ирим-сиримдан бошқа нарса емас. Aкса уриш бировнинг гапи ростлигига далолат қилмайди!
@mubayyinun
13 views13:31