Get Mystery Box with random crypto!

#Етти_кунга_етти_китоб #Эътиқод_Дурдоналари: ФАРИШТАЛАР ҲАЁ | Muslim.uz

#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_Дурдоналари:
ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛГАН ИНСОН (Усмон розияллоҳу анҳу)

ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛГАН ИНСОН

37 - وَذُو النُّورَينِ حَقًّا كَانَ خَيْرًا مِنَ الْكَرَّارِ فِي صَفِّ الْقِتَالِ



Маънолар таржимаси:

Зуннуройн (розияллоҳу анҳу), дарҳақиқат, уруш сафларидаги Қайтмас ботир (розияллоҳу анҳу)дан афзалроқ бўлган.



Назмий баёни:

Албатта, Зуннуройн аълороқ бўлган,

Уруш сафларида қайтмас Ботирдан.



Луғатлар изоҳи:

النُّورَينِ ذُو – мубтадо.

حَقًّا – маҳзуф феълнинг мафъули мутлақи. Тақдирида أَحُقُّ феъли бор.

كَانَ – хабар.

خَيْرًا – ноқис феълнинг хабари. Бу калима, аслида, اَخْيَرُ исми тафзилнинг ҳамзаси ҳазф қилинган шаклидир.

مِنْ – “таълилия” (изоҳлаш) маъносида келган жор ҳарфи.

الْكَرَّارِ – жор мажрур كَانَ га мутааллиқ. Луғавий жиҳатдан жанг майдонида ўта ҳужумкор маъносига тўғри келади.

فِي – зарфият маъносида келган жор ҳарфи.

صَفِّ – саф деганда тўғри чизиқда теккис туриш тушунилади.

الْقِتَالِ – луғатда “жанг”, “кураш” маъноларини англатади.



Матн шарҳи:

Усмон розияллоҳу анҳунинг насаби қуйидагича бўлган: Усмон ибн Аффон ибн Абил Ос ибн Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдуманноф. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан насаблари Абдуманнофда бирлашади. Милодий 576 йилда Тоифда туғилган. Куняси аввал Абу Абдуллоҳ, у вафот этгач, Абу Амр бўлган. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита қизлари аввал Руқайя, у вафот этгач Умму Кулсумга уйланган. Шунинг учун ҳам у зот “Зуннурайн” (икки нур эгаси) деб аталган. Ривоят қилинишича, “Одам алайҳиссалом замонидан то қиёматгача бирор пайғамбарнинг икки қизига Усмон ибн Аффондан бошқа уйланган киши йўқдир”[1]...ᅠ
ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar