Get Mystery Box with random crypto!

#МЎМИННИНГ_СИФАТЛАРИ МЎМИН – ИШОНЧЛИ КИШИ “Мўмин ишончли киш | Muslim.uz

#МЎМИННИНГ_СИФАТЛАРИ

МЎМИН – ИШОНЧЛИ КИШИ

“Мўмин ишончли кишидир. Тилидан ва қўлидан мусулмонларга зарари етмайдиган киши ҳақиқий мусулмондир. Ёмонликларни тарк этган киши асл муҳожирдир. Нафсим қудрати қўлида бўлган Зотга қасамки, қўшнисига зулм қиладиган киши жаннатга кирмайди”.

Ҳадиснинг бош қисмида мўминнинг ишончли киши эканлиги, ундан бошқаларга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар этиши гуноҳ эканлиги уқдирилмоқда. Анас ибн Молик разийаллоҳу анҳу ривоят қилган юқоридаги ҳадисга биноан ўзимизни тафтиш қилсак, имонимизнинг даражаси маълум бўлади.

Ҳадиснинг иккинчи қисмида айтилишича, муҳожир фақат ватанини ташлаб, душмандан қочган одам эмас, балки ёмонликларини тарк этган кишидир. Чунки инсоннинг яшаш жойи ўзгаргани билан ахлоқи, табиати ўзгармайди. Шунинг учун бир жойда яшаб туриб, ёмон хулқларни тарк этиш муҳожирлик билан тенглаштирилмоқда.

Ҳадиснинг сўнгги қисмида эса Пайғамбаримиз қасам ичиб: “Нафсим қудрати қўлида бўлган Зотга қасамки, қўшнисига зулм қиладиган киши жаннатга кирмайди” деб таъкидлайдилар. Демак, жаннатга ноил бўлмоқ шартларидан бири қўшнига асло зарар етказмасликдир. Зарар этказадиган киши эса жаннатга – Аллоҳнинг буюк эҳсонига мушарраф бўла олмайди. Аллоҳ барчамизни бундай бахтсизликдан асрасин.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA