Get Mystery Box with random crypto!

“МЎМИННИНГ СИФАТЛАРИ” Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифла | Muslim.uz

“МЎМИННИНГ СИФАТЛАРИ”

Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисми, тараққиётимизнинг, саодатли ҳаётимизнинг асосий манбаларидир.

Тасаввуф ва мумтоз адабиёт намояндалари ўз ижодларида ҳадиси шарифларнинг талқини, изоҳ ва шарҳларига кенг ўрин ажратишган. Шу боис Шарқда қирқта ҳадисни шарҳлаш ва шеърий йўл билан халққа етказиш анъана бўлган.

Нақшбандия тариқатининг муршиди комили, шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқу ҳазратлари мўмин-мусулмоннинг дину диёнати, ахлоқ-атвори, ҳалол-покизалиги билан боғлиқ қирқ ҳадисни шарҳлаб, “МЎМИННИНГ СИФАТЛАРИ” номи остида китоб чоп эттирган.

Кўпминг сонли ўқувчиларнинг, динимиз муҳибларининг таклифлари асосида ушбу китобдан парчалар бериб боришга қарор қилдик. Иншоаллоҳ, бу асар барчага манзур бўлади, деган умиддамиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA