2022-07-16 21:17:33
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар бугун бажарадиган ишларингиз натижасини ўша заҳоти билиш истагида бўлсангиз, бу ниятларингиз амалга ошмайди. Фақат сабр ва қатъият, хотиржамлик эзгу мақсадларга элтиб қўя олади. Шахсий ҳаётда ёлғизликда қарорлар чиқарманг. Оилали бўлсангиз, жуфтингиз билан бамаслаҳат иш тутинг. Шунда муносабатларга путур етмайди. Молиявий масалада тежамкорлик талаб этилади. Шундагина заҳира пулларингизга пул қўшилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
17 июлда иш бошлашдан олдин масъулият деган тушунчаларни ёдга олишингиз керак бўлади. Тушга қадар дўстларингиздан бири сизга қўшимча даромадли иш таклиф этиши мумкин. Агар ҳақиқатан сердаромад бўлса, албатта рози бўлинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиздан сир яширишга уринмаганингиз маъқул. Сабаби, бу нарса орангиздаги илиқ муносабатлар бузилишига олиб келади. Овқатланишда режимни бузманг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Бугун ҳар бир гапирадиган гапингизни аввал тарозига солинг. Шундан кейин тилингизга кўчиринг. Анчадан бери бирга ишлайдиган шерикларни зинҳор ранжита кўрманг. Бунинг ўрнига ётиғи билан маслаҳатлар беринг. Оиласиз бўлсангиз, танлаб қўйганингизга ёқимли совға қилишингиз керак бўлади. Албатта бу йигитларга тааллуқли. Башарти унга саёҳатга чиқишни ваъда қилган бўлсангиз, тезроқ бу ваъданинг устидан чиқишингиз керак.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
17 июл куни иш жойингизда глобал туб бурилиш юз беришига гувоҳлик қиласиз. Қўрқманг, ишдан бўшатишмайди. Йўл қўйган хатоингиз учун ҳайфсан олишингиз мумкин. Раҳбарлар танқид остига олса, сукут сақлашга ҳаракат қилинг. Ёз фаслида шамоллашни хоҳламасангиз, муздек маҳсулотларни еб-ичишдан тийилинг. Ёзда шамоллашнинг мушкулотлари кўп бўлади. Баъзи дўстларимиз кечқурун қўшни шаҳар ёки қишлоққа муҳим иш билан жўнаб кетишлари кутилади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Рассомлар, қўшиқчи ва раққосаларнинг куни туғади. Биринчи навбатда ижодингизда янгиликлар пайдо бўлади. Иккинчидан, мўмай даромад қилса бўладиган нуфузли тадбирга чақиришади. Меҳнат таътилида бўлганлар уйда ўтириш ўрнига сайр-у саёҳатга чиқсалар ҳам зиён кўришмайди. Жуда бўлмаса, тоғларга чиқиб ҳаво алмаштиринг. Чўмилинг, кайфиятингизни аъло даражага етказадиган машғулотларга берилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
17 июл паризод буржи остида таваллуд топганлар учун хотиржамликка бой кечади. Романтика, молиявий муаммолардан холи бўласиз. Шундай ҳолатда бўлишни анчадан бери орзу қилардингиз. Иш жойингиздаги юмушларни чала-чулпа ташлаб кетишдан тийилинг. Оилавий ҳаётда айримларни майда кўнгилсизликлар кутиб қолади. Агар бу фарзандларингиз билан боғлиқ бўлса, уларга масалани ётиғи билан тушунтиришингиз, навбатдаги тарбиявий соатни ташкил этишингиз керак.
479 views18:17