2022-07-15 20:39:02
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
16 июл куни ҳам пул, ҳам якка ҳокимлик ортидан баравар қувишни мўлжаллаган бўлсангиз, бу ниятингиздан қайтинг. Битта ўқ билан икки қуённи уриш мушкул масала. Қолаверса, бу сизга бир қатор кўнгилсизликларни келтириб чиқариши мумкин. Бугун янги дўстлар топиш, севимли хобби билан банд бўлиш ва табиат қўйнида дам олиб қайтиш каби амаллар ёқимли ва омадли кечади. Саломатликни мустаҳкамлаш пайти ҳам етган. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқишни унутманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Сизни жуда меҳнацевар деб бўлмайди. Аммо бугун барчани ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этасиз. Зиммангиздаги вазифаларни шу қадар тез ва сифатли бажариб ташлайсизки, ҳар ким сизга ҳавас қилса арзийди. Бироқ иш экан деб жонни жабборга бериб ишлаш ҳам нотўғри. Соғлиғингиз панд бериб қўйиши мумкин. Оилалилар ҳаётида муаммолар кўзга ташланмайди. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
16 июлда иш бажаришда, шахсий ҳаётда бир нечта вариантлар қаршингизда бўлади. Уларнинг қай бирини танлаш сизнинг ихтиёрингизда. Асосийси, хатоларга йўл қўймасангиз бас. Ҳали оила қурмаганларнинг ҳам куни туғади. Романтик кайфият фақат сизники бўлади. Айримлар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Сафар сизга ҳам моддий, ҳам маънавий наф келтиради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Асабни асранг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун куннинг биринчи ярмиданоқ асабларингиз таранг тортилиши кутилади. Сиз қалбан безовта одамга айланишингиз эҳтимоли бор. Лекин бу хасталик белгиси эмас. Ҳақиқатан асаблар толиққан бўлиб чиқади холос. Иш жойингизда сиз бажарадиган юмушлар бир талай. Уларни охирига етказиб улгуриш учун сизга ғайрат ва сабр керак бўлади. Баъзи дўстларимиз кечга қадар томорқада тер тўкишлари мумкин. Организмни жисмоний зўриқтириб қўймасангиз, саломатлигингиз тобида бўлади.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
16 июл куни дангасаликка қарши курашга отланасиз. Диванда ястаниб ётиш, филм томошасига берилиш фойда бермаслигини айримлар ниҳоят англаб етади. Билинг, бу тахлит ўтиришингизда кимдир қўлингизга пул тутқазиб қўймайди. Демак, пул топиш учун ишлаш керак. Турли кўринишдаги буюмлар, квартира, автомобил олди-сотдиси ва қурилиш маҳсулотлари харид қилиш муваффақиятли кечади. Яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингиз панд бермаслиги учун тиббиёт талабларига қатъий риоя қилинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
Бугун тадбиркорларнинг иши бароридан келиб, то кечга қадар юзларидан табассум аримайди. Фақат айрим ҳамкорлар кейинги вақтларда ишончингизни оқламаётгандек туюлмоқда. Уларни зимдан назоратга олишингиз керакка ўхшайди. Ҳар ҳолда шерик номардлик қилса, сафар татимайди деган гаплар бор. Муҳаббатда бўш келманг. Ортга қайтманг. Фақат олдинга босинг. Оиласиз бўлсангиз, севгилингиз учрашувга кела қолмаётган бўлса ҳам асабийлашишдан нари бўлинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитасиз.
270 views17:39