Get Mystery Box with random crypto!

ОХИРАТ ТАШВИШИ БИЛАН ЯШАЙВЕРИНГ Ишларимизни режалаштирар экан | Mubaşşir Ahmad

ОХИРАТ ТАШВИШИ БИЛАН ЯШАЙВЕРИНГ

Ишларимизни режалаштирар эканмиз, режага киритилаётган ишлар фақат шу дунёнинг ўзи билангина чегараланиб қолмасин.

Режани каттароқ ва кенгроқ олишимиз лозим. Чунки барча ишларимиз бизнинг номаи аъмолимизга ёзиб қўйилади ва бу бизнинг охиратдаги мақомимизни белгилаб беради:

“Албатта, Биз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган амалларни ҳамда қолдирган асоратларни (оммага фойдали ёки зарарли ишларини) ёзиб қўюрмиз. Биз аниқлаб берувчи имом (яъни, амаллар саҳифаси)да барча нарсани ҳисобга олганмиз”. (Ёсин сураси, 12-оят)

Оятдаги “улар тақдим қилган амаллар” сўзидан мурод инсон ҳаётлик даврида қилиб ўтган каттаю кичик яхши ва ёмон амалларидир.

“Қолдирган асоратлари” эса улар ҳаётлик даврида бошлаб берган, улар асос солган амаллардир.

Улар ўзлари вафот этиб кетган бўлсалар-да, улардан кейингилар шу ишни давом эттираётган бўлса, уларга ҳам шу ишларнинг савоби ёки гуноҳи ёзилиб туради.

Бу ишлар учун ёзиладиган савоблар ёки гуноҳлар ўша ишларнинг оммага нисбатан таъсир кўламига қараб бўлади. Охиратдан умиди бўлган, охират ташвиши билан яшайдиган инсонлар бу нозик масалага катта эътибор қаратишлари лозим.

Нутқ сўзлаш, фатво бериш, китоб ва мақола ёзиш, ижтимоий тармоқларда турли роликлар тарқатиш, кино ва сериалларни тасвирга олиш каби ишлар шулар жумласидандир.

Айниқса, омма учун жорий қилинадиган қонун-қоидаларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган инсонлар бу борада жуда эҳтиёткор ва омонатдор бўлишлари лозим.

«У кунда Биз жаҳаннамга «тўлдингми?» – дермиз. У эса: «Яна қўшимча борми?» – дер. Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилур (ва уларга дейилади:) «Мана шу (неъматлар) сизларга – (Аллоҳга) қайтувчи, (аҳдини) сақловчига ваъда қилинган нарсадир». (Қоф сураси, 30-32 оятлар)

Жаннат иймонли ва омонатдор кишиларга муштоқдир!

«Ҳикматлар чашмаси»дан

(c) Qudratulloh Sidiqmetov

@MubashshirAhmad