2022-12-20 08:42:15
Бухоро вилояти ҳокимлиги “Ёш мутахассисларни танлаш” дастури бўйича танлов эълон қилади
Танловдан кўзланган мақсад - олий таълим муассасалари битирувчи курсларида ўқиётган қобилиятли ёшларни саралаб олиш, стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик кадрлар захирасига киритиш.
Танлов икки босқичда: тест ва суҳбат асосида ташкил этилади.
Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар Бухоро вилоят ҳокимлигида стажировка ўтайди, стажировкани намунали якунлаган ёш мутахассислар кадрлар захирасига киритилади.
Талабгорлардан танловда иштирок этиш ҳақида ариза ва давлат олий таълим муассасасининг кундузги шаклининг бакалавриат босқичи битирувчи курсида ўқиётганлиги тўғрисида маълумотнома @Stajyor_BV_qabul_bot орқали жорий йилнинг 16 декабридан 23 декабрига қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Батафсил маълумот ушбу дастурда
Қўшимча маълумот учун: 65-221-30-43; 95-115-14-15
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
255 views05:42