Get Mystery Box with random crypto!

Гиламчилик, уй текстили, чарм ва заргарлик саноатида янги имко | Mirobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

Гиламчилик, уй текстили, чарм ва заргарлик саноатида янги имкониятлар яратилади.

Бугун Президент томонидан алоҳида қарор имзоланди. Унга кўра, 2023 йилда тўқимачилик лойиҳаларига қўшимча 300 миллион доллар йўналтирилади. Шунингдек, чарм-пойабзал саноатида 200 дан ортиқ турдаги импорт хом-ашё бўйича божхона имтиёзлари уч йилга узайтирилади.

Бугун имзоланган яна бир муҳим қарор билан заргар тадбиркорларга хом-ашёни чегирма билан сотиб олиш имконияти ҳамда солиқ, божхона ва банк имтиёзлари берилмоқда.

Бу орқали ушбу тармоқларда 2,6 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириб, қўшимча 4,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter