Get Mystery Box with random crypto!

Mirarab.uz | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi mirarabuz — Mirarab.uz | Расмий канал M
Telegram kanalining logotibi mirarabuz — Mirarab.uz | Расмий канал
Kanal manzili: @mirarabuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3.78K
Kanalning ta’rifi

©Бухоро вилояти Мир Араб олий мадрасасининг телеграмдаги расмий канали
✓ https://www.facebook.com/Mirarabuz
✓https://youtube.com/channel/UCiPXSpL9X0uFBy8nf4o3cOg
☎️ 99895 604 45 97
✓Алоқа учун: @MirarabuzBot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-28 14:15:12
#мақола

МУЖОДАЛА ВА ТОРТИШУВ

Маъруф Кархий айтадилар: "Аллоҳ қайси бандасига яхшиликни хоҳласа, унга амал эшигини очиб, жадал эшигини ёпиб қўяди. Бордию бандага ёмонликни ирода қилган бўлса, унинг юзига амал эшигини ёпиб, жадал эшигини очиб беради".
Жадал бу – мужодала ва тортишувни англатади. У илмий ва холисона баҳсдан фарқли ўлароқ ўзини рақибидан устун қўйган ҳолда нима қилиб бўлса ҳам уни енгиш учун талашиб-тортишишда кўзга ташланади. Одатда мужодала юритувчи киши рақибининг фикрини тарозуга солиб кўрмайди. Чунки мақсад ҳақиқатни топиш эмас, балки, ўз онгига ўрнашган "ҳақиқат"ни қарор топтириб, уни бошқалар онгига ҳам зўрлик билан сингдиришдан иборат бўлади. Мужодалага муккасидан кетган инсон кўпинча рақиб томонни очиқчасига ёки зимдан ҳақоратлаб, камситишга одатланиб қолади…

БАТАФСИЛ ўқинг!
412 viewsedited  11:15
Ochish/sharhlash
2022-08-28 14:02:55
#мақола

ХАСАДНИНГ ТУРЛАРИ

Уламолар айтишича, ҳасад асосан уч хил бўлади:
Биринчиси – Аллоҳ бандасига неъмат беришини ёқтирмаслик ва унинг йўқ бўлиб кетишини хоҳлаш.
Иккинчиси – неъматнинг йўқ бўлишини истамаслик, бироқ Аллоҳ бандага неъмат ато этишини хуш кўрмаслик. Бундай одам “рақиби”нинг олим эмас жоҳил, бой эмас камбағал, кучли эмас заиф ҳолида қолишини истайди. Бунга сабаб унинг Аллоҳдан узоқлиги, жоҳиллиги ва дин-диёнатдан бехабарлигидир. У неъматнинг заволини истамагани билан бировларнинг эски ҳолича айб-нуқсонли бўлиб қолишини хоҳлайди. Буям қораланган ҳасаддир. Чунки у Аллоҳнинг неъматини ёқтирмаяпти, унинг тақдирига қарши чиқмоқда…

БАТАФСИЛ ўқинг!
411 views11:02
Ochish/sharhlash
2022-08-27 21:30:34 Давлат олий таълим муассасалари учун якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди

Бу ҳақда Давлат Тест Маркази маълум қилди.

Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

my.dtm.uz сайти орқали:

my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайти орқали:

mandat.dtm.uz сайтининг “Bakalavr-2022” бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

SMS хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

QR-код орқали:

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади, бориб кўриш мумкин.
796 views18:30
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:10:41
#мақола

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДУНЁВИЙ ИШЛАРДАГИ БОШҚАРУВЛАРИ (12-қисм)

Ғарб халқларидаги айрим одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳокимиятлари фақатгина ақидага оид масалалар билан чегараланиши керак деган даъвони қилишади.
Уларнинг фикрига кўра, Набий алайҳиссаломнинг бошқарувлари иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларга тегишли бўлмаслиги керак. Бордию Набий алайҳиссалом бу йўналишларда бирор кўрсатма берган бўлсалар, буни Пайғамбар сифатида эмас, балки шахсий тавсия ўлароқ айтганлар. Ва уммат бундай кўрсатмаларга амал қилиши мажбурий эмас эмиш.
Ушбу бузуқ даъволарини исбот қилиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларга “Сизлар дунёнгиз ишини билувчироқсиз” деб айтган ҳадисларини келтиришади…

БАТАФСИЛ ўқинг!

Ўтган
сонлар
1 қисм
2 қисм
3 қисм
4 қисм
5 қисм
6 қисм
7 қисм
8 қисм
9 қисм
10 қисм
11 қисм
703 viewsedited  15:10
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:01:53

634 views15:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:53:50
ИСЛОМ КОЛЛЕЖИ AВСТРАЛИЯДАГИ ЭНГ ЯХШИ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ СИФАТИДА ТАН ОЛИНДИ

Бундан 10 йил олдин иш бошлаган Мелбурн Ислом коллежи Тарнейт шаҳридаги энг муваффақиятли таълим муассасаларидан бирига айланди. Бу ҳақда islam.ru маълум қилди.
Мазкур нодавлат таълим муассасасида 1500 га яқин ўқувчи таълим олади. Уларнинг сони йилдан йилга ўсиб боришини инобатга олиб, коллеж маъмурияти янги бошланғич мактаб кампусини очишни режалаштирмоқда.
Келгусида коллеж дарсларни кенгайтириш билан бир қаторда, 11 ва 12-синфларда халқаро бакалавр даражасини ҳам таклиф қила бошлади, натижада ўрта мактаб ўқувчиларининг учдан бир қисми бу йўлни танламоқда.
Коллеж директори доктор Aбдул Қамариддин таълим муассасаси ҳақида бундай дейди: “Биз академик мактабмиз. Бу бизнинг биринчи таянч устунимиздир. Иккинчиси эса имондир, яъни талабаларимиз австралиялик мусулмонлар билан фахрланишларини ва ўзлигини йўқотмасликларини истаймиз. Коллежнинг учинчи устуни бўлса, хулқ-атвор ва фаровонликдир”, дея таъкидлади Қамариддин.
647 viewsedited  14:53
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:29:18
#раддия

ХУДКУШЛИК ШАҲИДЛИК ЭМАС

Ҳозирда баъзи гуруҳ ёки шахслар томонидан “ўз-ўзини ўлдириш” тушунчаси шаҳидлик деб нотўғри талқин қилинмоқда. Аслида бу ҳаракатлар ҳам шахснинг ўз ҳаётига тажовуз қилиши бўлиб, Қуръон ва Суннатга кўра ўз жонига суиқасд қилиш ҳисобланади. Дунёнинг баъзи давлатларида ҳокимиятга эришиш учун ислом динини ниқоб қилиб олган бузғунчи кучлар томонидан мусулмон шахснинг маълум мақсадлар йўлида “ўзини-ўзи ўлдириш”и “шаҳидлик амалиёти” деб баҳоланиши айни адашишдир. Ислом уламолари томонидан мазкур “кучлар”нинг ўз ҳаракатларини оқлаш мақсадида келтирган барча далиллари қораланган ва асоссиз деб топилган. Ибн Хазм айтадилар: “Фуқаҳолар шахсни ўзини-ўзи ўлдириши, аъзоларидан бирортасини кесиши, айниқса, кесса оғриғи ҳаёт учун жуда ҳам хавфли бўладиган аъзосини кесиб даволамасдан ўзини-ўзи қийнаши ҳалол эмаслигига иттифоқ қилишган”…

БАТАФСИЛ ўқинг!
659 views14:29
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:06:39
Мазҳаб борасида Шайх Салоҳ Aбулҳож ҳазратларининг фикри
643 views14:06
Ochish/sharhlash
2022-08-26 08:47:43
Бир мазҳабга эргашиш вожиб

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
760 views05:47
Ochish/sharhlash
2022-08-26 08:09:12
#илмсизлик

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИСТИК ОҚИМЛАР ЗАЛОЛАТ БОТҚОҒИДИР

Ҳозирги даврдаги жаҳолат уруғини сочаётган сохта экстремистик ғояларга маърифий жиҳатдан курашда ислом динимиз тарихий тараққиётида ҳам шаклан бошқачароқ кўринишда бўлса-да, лекин мазмунан айнан шундай экстремистик ғоялар олдин ҳам бўлганига гувоҳ бўламиз. Динимиз тарихига назар солар эканмиз, яна шунга амин бўламизки, соғлом идрок, соғлом ҳақиқат ва ғоялар сохта ғоялар устидан ҳамиша ғалаба қозониб келган. Ислом динимиз ривожига буюк ҳисса қўшган бобокалонимиз Абу Мансур Мотуридийнинг илмий меросида сохта ғояларга қарши иш олиб борган курашини кўриш мумкин. У кишининг «Китоб ат-тавҳид» асарида сохта таълимотларга эргашишни олдини олишда ишончли далиллардан келтириб, бу йўлдаги барча хатоликлар сабабини аниқ кўрсатиб берганига гувоҳ бўламиз:..

БАТАФСИЛ ўқинг
739 views05:09
Ochish/sharhlash