2022-07-09 10:45:11
“Йўқ! Кимки яхшилик қилган ҳолида юзини Аллоҳга топширса, унга Робби ҳузурида ажр бордир”. Бақара-112.
Биз шундай қила оламизми эй дўстларим?!
Агар инсон: “Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир” - деса, батаҳқиқ ўша айтилган маънони ифодалаган бўлади.
Фақат энди унинг қилаётган ишлари айтган ўша сўзини тасдиқловчи бўлиши керак.
У намозга киришди энди уни намози дурустми ёки йўқми? Биз уни билмаймиз.
У; “Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир. Мен Унинг мулкиман, мен Унга бўйсинаман, мен ҳеч ким эмасман, мен Унинг буйруқларига эргашаман, мен Унинг қайтариқларидан кучим етгагинича тўхталаман. Қурбим етганича Унга бўйсинаман. Агар хатога йўл қўйсам хатоимни синчиклаб ўрганаман”- дейди.
Агар сиз ушбу сўзларни айтасангиз ва уни амалга оширсангиз Аллоҳ айтган ўша марҳамат остига сиз ҳам кирасиз. Яъни Аллоҳ азза ва жалла; “Йўқ! Кимки яхшилик қилган ҳолида юзини Аллоҳга топширса, унга Робби ҳузурида ажр бордир”- деган ажрга эришасиз.
Бу ердаги “юзини”, деганидан мурод ўша шахснинг ўзидир. Яъни буткул ўзини топширса ажрга эришади, деганидир. Қачонки у ўзини Аллоҳга топширсагина оятда таъкидланган муҳсин даражасига эришади. Яъни у Аллоҳнинг ҳукмронлигига бўйсинади, Аллоҳ азза ва жалланинг буйруқларига эргашади, қайтариқларидан тўхталади ана ундан кейин яхшилик қилувчи бўлади.
“Юзини Аллоҳга топширса”- деган сўзнинг маъноси ана шудир. Ундан бошқа қандай маъно бўлиши мумкин?! Оятда таъкидланган муҳсин банда ўзини буткул Аллоҳга топширади-да.
Бу ерда “топширса”, деган сўз ўз ичига олган нарсани шарх қилинмоқда.
Энди бир одам бир четга ўтиб мен, “юзимни Аллоҳга топширдим”- деб жим турса, бўйсинган бўлиб қоладими? Йўқ, бу бир кўриниш ва даъво қилишдир халос.
Агар даъволар ҳужжатлар билан қоим қилинмаса яъни исботлар билан аниқлик киритилмаса, у қуруқ даъволардан иборат бўлиб қолаверади.
“Йўқ, сиз менга ҳаёт тарзингизни кўрсатинг”, - дейилмоқда. Яъни у ўзини Аллоҳга кўриниш ва даъволар билангина топширмайди, балки буткул ўзининг турмуш тарзи билан Аллоҳ азза ва жаллага топширади.
Инсон қачон яхшилик қилувчи дейилади, қачон сиз амалингиз билан яхшилик қилувчи бўласиз? Қачонки, ўз турмуш тарзингиз билан ўзингизни Аллоҳ азза ва жаллага топширсангиз!!
Имом Бутийнинг ушбу суҳбатидан эркин таржима қилинди.
Абдуллоҳ Ғуломов.
Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
808 viewsЖўрабек Нуруллаев, 07:45