2022-08-23 09:55:31
51,2% абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаган ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда
1 млн 73 минг 821 нафар абитуриент тестга кирган.
Минг афсуслар бўлсинким, уларнинг
550 минг нафари (51,2%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган
56,7 бални ҳам тўплай олмаган. Бу ярмидан кўпи дегани!
Бу даҳшат! Даҳшат, ўртоқлар!
Ўтган йилги ҳолат билан солиштирганда аҳволимиз янада оғирлашган. Ўтган йили
36% абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаганди, жорий йилда бу кўрсаткич
51,2% га чиқди. Албатта, бунда мажбурий блокдаги осон саволларга бериладиган баллар миқдори камайтирилиб, мутахассислик фанига катта урғу берилгани ҳам сабаб бўлди.
2022 йилда
энг ёмон кўрсаткич, худди ўтган йилда бўлганидек
Тошкент вилоятида (55,9%), нисбатан
яхшироқ натижа эса худди ўтган йилдагидек
Тошкент шаҳрида (45,2%) қайд этилган
(юқоридаги жадвалга қаранг).
Демак, Тошкент вилоятида халқ таълими даражаси бутун Республика бўйича энг ёмон.9 та ҳудудда абитуриентларнинг
50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олишган. Фақат
5 тагина ҳудудда бу кўрсаткич 50 фоиздан камроқни ташкил қилган. Бу қайси ҳудудлар, деб ўйлайсиз? Албатта, бу ҳудудлар таълим даражаси бирмунча яхши бўлган —
Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона, Хоразм ва
Самарқанд вилоятларидир. Лекин умумий олганда бу ерларда ҳам аҳвол хурсанд бўладиган ҳолатда эмас.
56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори
189 балнинг 30%и дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30% билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30% билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто
2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки.
Яъни 2 баҳога ўқиганлар ҳам тахминан 35-55% натижа кўрсата олиши керак
(66 баллдан юқори).
Тасаввур қиляпсизми, яқин ўртада мактабларимизни тугатган абитуриентларнинг 51,2% фоизи, аниқроғи
550 минг ёшлар (балки орасида кам сонли ёши катталар ҳам бордир) тест топширилган
фанларни 2 баҳога ҳам билишмайди ЯРМИДАН КЎПИ!!!
(албатта, тест билимларни баҳолашнинг энг мақбул варианти эмас, аммо бу умуман бошқа масала)
@xushnudbek
243 viewsHusniddin Zunnunov, 06:55