Get Mystery Box with random crypto!

Айтган сўзи учун қамалган блогер Активист лойиҳаси асосчиси Ҳ | Media24.uz

Айтган сўзи учун қамалган блогер

Активист лойиҳаси асосчиси Ҳожиакбар Носиров 15 суткага қамалганди. Унинг адвокати мижози билан учрашолмаётгани ҳақида аудио эълон қилган.

Суд қарорига кўра, у диний адоват уйғотувчи видео жойлаган. Лекин унинг "ҳаром ё ҳалол" деб айтган сўзи учун қамалиши бироз мантиқсиздек. Қолаверса, унинг бу видеосини кўпчилик кўрди, кўпчилик йўқ, яъни ихтилоф чиқишга ҳам улгурмади.

Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг айтишича, Носиров жазо муддатини ўтамоқда ва қоидага кўра, жазони ўтаётган шахсни Тошкент шаҳар ИИББга олиб бориш мумкин.

Адвокати билан учраштирмаётгани ҳақидаги саволга эса "тўсқинлик бўлса, шикоят қилиши ҳам мумкин", дея жавоб берган. Аммо кимга арз қилиш кераклиги очиқланмаган.

2020 йил декабрда одамларни туҳмат ва ҳақорат учун қамаб ташлаш жазоси бекор қилинганди.

@media24uz