Get Mystery Box with random crypto!

Энди импорт товарларни ҳам кредитга олиш мумкин Энди чет элда | Media24.uz

Энди импорт товарларни ҳам кредитга олиш мумкин

Энди чет элда ишлаб чиқарилган товарларга ҳам истеъмол кредити берилади. Президент имзолаган “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ҳақидаги қонун матни бугун "Халқ сўз" газетасида эълон қилинган.

Унга кўра, молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Истеъмол кредити нақд пулда берилмайди. Қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни кучга кирган.

Бу жуда узоқ муҳокамадан ўтган ва Сенат тасдиқлаши кўп вақт олган қонун эди.

@media24uz