Get Mystery Box with random crypto!

Активист асосчиси 15 суткага қамалди Активист лойиҳаси асосчи | Media24.uz

Активист асосчиси 15 суткага қамалди

Активист лойиҳаси асосчиси Ҳожиакбар Носиров миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатишда айбланиб, 15 суткага қамалган.

У бир қатор компанияларга тегишли йогурт маҳсулотларида динда ҳаром саналган моддалар борлигини айтиб, сотиб олмаслик ва истеъмол қилмаслик тасвиясини берган.

Ушбу видеоларда у ҳаром деб эълон қилган ва буни кўпчилик фатво ўрнида тушунган. Кейинчалик блогер бу хатосини тан олган.

Шайхонтоҳур тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари уни диний экстремизмда айблаб иш очган ва суд 15 сутка маъмурий қамоққа ҳукм қилган.

Активист интернетда муддати ўтган товарлар, маҳсулотларни аниқлаб, уларни утилизация қилиб, сотувчилар ва харидорларни бундан огоҳлантирадиган жамоатчилик фаоли ҳисобланади.

@media24uz