Get Mystery Box with random crypto!

Вазирлик 'Маданият ва маърифат' телеканали ўзлаштирилаётганини | Media24.uz

Вазирлик "Маданият ва маърифат" телеканали ўзлаштирилаётганини тасдиқлади

МТРКга қарашли "Маданият ва маърифат" телеканали барча ходимлари билан Маданият ва туризм вазирлигига ўтказилиб, номи "Карвон" деб аталиши кўп муҳокамаларга сабаб бўлган.

Таклиф этилган лойиҳага кўра, юқоридаги телеканал вазирлик тасарруфига олинади. Унинг мазмуни сақланиб қолиши айтилган, шу билан бирга кўнгилочар дастурлар ҳам қўшилади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, айниқса, зиёли қатлам вакиллари бунга астойдил қарши чиққан. Айрим фикрларга кўра, туризмни ривожлантириш мақсад бўлса, "Дунё бўйлаб" каналини ўзлаштириш мумкин.

Ҳатто тармоқда "Маданият ва маърифат" телеканали ёпилишига қаршиман!" номли челленж ҳам бошланган.

Бугун вазир Озодбек Назарбеков ушбу муҳокамаларга муносабат билдираркан, телеканал ўзлаштирилаётганини инкор этмаган. Аксинча, уни ривожлантиришда зиёлиларни ҳамкорликка чақирган.

@media24uz