Get Mystery Box with random crypto!

Энг ёмон кўрадиган нарсаларимдан бири асоссиз мақсад қўйишдир. | Maxamadiev Vlogi

Энг ёмон кўрадиган нарсаларимдан бири асоссиз мақсад қўйишдир. Бу бирдек давлат идораларида ҳам, бизнесда ҳам ишлайди.

Оддий мисол, бизнес эгаси ёки раҳбари кейинги ой савдони 10 %га оширамиз дейди. Мақсад аниқ, ходимларга ҳам тайинланади, биз кейинги ой савдони 10 %га оширамиз.

Лекин, асосий савол эсдан чиқади. Савдони нимани эвазига 10 % оширамиз? Маркетинг бюджети ошириладими? Маҳсулот нархи пасайтириладими, ўзи умуман нарх пасайса бу маҳсулот кўпроқ сотилиши аниқми? Жараёнлар оптимизация қилиниб рақобатдагилар олдида устунликка эга бўлинадими? Биз нима қиламизки, савдо 10 % ошади? Бу умуман қўйиладиган хоҳлаган мақсадга нисбатан ишлайди.

Сабаби қилмасдан натижани мақсад қилиш олма пиш оғзимга туш дегандек гап. Ҳаракатсиз яхши ният ярим мол эмас, хаёлдаги молнинг иллюзияси холос.