2022-05-29 18:05:31
14-мавзу. Рақобат ва якка ҳокимлик
Рақобат тушунчаси ва рақобатлашмаган бозорлар.
Монополия, соф монополия, монопол маҳсулот хажмини ва монопол
нархни аниқлаш ва монопол хокимият.
Рақотлашган монополия, ишлаб чиқариш хажмини ва товар нархини
рақобатлашган монополия шароитида аниқлаш .
Монополистик бозор самародорлиги.
Соф монополия- бу бита сотувчи ва куп харидорлар катнашган бозор, ёки урнини босадиган товар булмаган товарни сотадиган ягона сотувчи булган бозор вазияти, ёки тармокда ягона хукмрон фирма булиб, фирманинг ишлаб чикариш ва сотиш чегараси тармок чегарасига тенг булган бозор. Соф монополия ва ракобатлашган бозор бир-бирига тескари бозорлар хисобланади.
Олигополия – бу бозор тизимида бирор бир товарни сотишда чекланган фирмалар хукмронлик килади.
Монопол ракобат бозори- тулик ракобатлашмаган булиб, унда катнашадиган фирмалар сони куп булиб, уларнинг хар бири уз товарлари нархини маълум чегарада назорат килади, яъне улар кичик булса хам монопол хокимиятга эга.
Монопсония- харидор бита булиб сотувчилар куп булган бозор.
Агар бозорда монополист- сотувчи билан монополист харидор учрашса, бундай холда икки томонлама монополия булади.
Агар тармокда факат иккита фирма фаолият курсатса, бундай олигополик хусусий холга дуополия дейилади. Агар биз бозор таклифи ва талабнинг хар хил шакллдаги вариантлар комбинациясини карасак, бозор тизимлари сони янада купаяди.
Соф монополия ва бозор хокимияти
Ракобатлашган бозорда жуда куп сотувчилар ва харидорлар катнашади, шу сабабли улардан бирортаси хам товар нархига таъсир килаолмайди нархни бозорнинг узи талаб ва таклифга кура шакллантиради. Сотувчилар ва харидорлар бу нархни кабул киладилар ваш у нархга кура канча махсулот сотиш керак ёки канча махсулот сотиб олиш кераклиги буйича карор кабул киладилар. Соф монополия ракобатлашган бозорнинг акси булиб, бу ерда бита сотувчи ва куплаб харидорлар катнашади. Соф монополистнинг ракобатчиси йук.
Соф монополия махсулот урнини босадиган бошка махсулот булмаган худудларга вужудга келади. Умуман олганда жахон ва миллий бозорларда бита махсулотни бита сотувчи томонидан сотилиши камдан-кам учрайди. Соф монополия купрок махаллий бозорларга хос булади. Масалан, тумандаги ягона китоб магазини, ягона телефон станцияси, ягона тиш доктори, ягона жаррох ёки булмаса махалий коммунал хужалиги хизмати. Юкорида келтирилган субъектлар бозор шароитида нархга таъсир килиш учун реал хокимиятга эга.
Соф монополиянинг вужуга келишига таъсир килувчи Яна бир омил бу – тармокка кириш тусикларининг кучлилигидир. Бирор махсулотни сотишдан тушадиган иктисодий фойда юкори булса, бу ракобатлашган бозор шароитида бошка фирмаларни хам шу бозорга кириб келиши учун сигнал булар эди. Агар монопол фирма иктисодий фойда ола бошласа, бу бошка фирмаларни хам уш бу махсулотларни ишлаб чикаришга ундайди. Демак, соф монополияни саклаб колиш учун, бошка ракобатлашмокчи булган фирмалар учун махсус тусиклар булишини таказо килади. Тармокка кириш тусиклари – бу монопол фирма бозорига бошка сотувчиларни кириб келишини тухтатувчи чекланишлар.
Тармокка кириш тусикларидан куйидагиларни курсатиш мумкин.
Давлат томонидан берилган махсус хукук. Масалан, махаллий хокимиятларда ахолига транспорт хизмати курсатиш, почта хизмати курсатиш, коммунал хизматни курсатиш ва алока хизмати курсатиш буйича монопол хукуклар бериб, расмий тусиклар яратади.
Патентлар ва муаллифлик хукуки, Янги технология яратганлар учун патент ва муаллифлик хукуки берилиши, уларга Ушбу янгиликни сотишда, ундан фойдаланиш учун литцензия беришда монопол хукук берилади. Лекин бундай хукук маълум муддатгача кучга эга булади. АКШда патент конунига кура ихтирочи уз ихтиросига 17 йил эгалик килади.
Бирор бир ишлаб чикариш ресурси таклифини эгалик килиш.Масалан, Американинг «Де Бирс» компанияси жахонда сотиладиган, кайта ишланмаган олмоснинг бозорида монопол хокимиятга эга. Юкоридагилардан ташкари инсоннинг ноеб кобилияти ва билими хам монополияни вужудга келтиради.
1 view15:05